Украина президенти Владимир Зеленский Эронда мамлакат йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан баёнот берди.
«Яқин Шарқдан қўрқинчли хабарлар. Бугун Теҳрондаги имом Ҳумайний халқаро аэропортидан парвоз чоғида Украина халқаро авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокатга учради ва аэропорт атрофига қулади.
Охирги маълумотларга кўра барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган. Элчихонамиз фожиа тафсилотлари ва қурбонлар рўйхатига аниқлик киритмоқда», — дейилади баёнотда.
Зеленский Эронда ҳалокатга учраган самолёт йўловчилари ва экипаж аъзоларининг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ (0)