АҚШнинг Ироқдаги бир нечта ҳарбий объектларига ракета зарбаси натижасида 80 нафар Америка ҳарбийси ҳалок бўлди. Reuters’нинг хабар беришича, бу маълумот Эрон давлат телеканали томонидан келтирилган.
Таъкидланишича, Эрон телевидениесида отишма қурбонлари «америкалик террорчилар» деб аталган. Пентагон бу маълумотга изоҳ бермади, аммо аввалроқ ҳалок бўлганлар ҳақида ҳам маълумот келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, 8 январь куни Эрон Исломий инқилоб муҳофизлари корпуси АҚШнинг Ироқдаги бир неча ҳарбий базаларига 10 дан ортиқ баллистик ракета учирган эди. Теҳрон буни Бағдодда генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилганига жавоб деб атаган.
Отишма оқибатида қурбон бўлганлар ва жабрланганлар, шунингдек, вайронагарчиликлар ёки техникаларга талафот етгани ҳақида расмий маълумотлар ҳозирча эълон қилинмаган.
Изоҳ (0)