Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига 2020 йил 5 январь куни бўлиб ўтган такрорий овоз бериш натижаларига кўра, 6-Чўпонота сайлов округидан номзод Обиджон Латипов депутат этиб сайланди, деб хабар беради «Sof.uz».
«Shoh Med Center» хусусий клиникалар тармоғи бош менежери, «Адолат» социал демократик партияси аъзоси Обиджон Латипов 2-турда рақиби ЎзЛиДеп вакили Маҳмуджон Ортиқовни 36 та овоз фарқи билан енгди (Обиджон Латипов — 785 овоз, Маҳмуджон Ортиқов — 749 овоз).
Обиджон Латипов блогер сифатида ижтимоий тармоқларда ҳам машҳур бўлиб, Facebook тармоғида сайловолди тарғиботини энг кенг ёритган номзоддир, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)