Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Амир Темур кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙҲХББ матбуот хизматининг хабарига кўра, воқеа 5 январь куни соат 02:15 ларда юз берган.
Ангрен шаҳрида яшовчи 33 ёшли ҳайдовчи С.Р. «Жигули» («Ваз-2106») автомобилини бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтиш мақсадида тўсатдан йўлнинг қатнов қисмига чиқиб қолган, шу шаҳарда яшовчи маст ҳолдаги 39 ёшли пиёда Б.Б.ни уриб юборган.
Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Аввалроқ Самарқанд вилояти Оқдарё туманида юк машинаси пиёдани уриб юбориб қочиб кетгани, Жомбойда йўлни пиёдалар ўтиши учун мўлжалланмаган жойидан маст ҳолда кесиб ўтган эркакни «ЗИЛ-130» юк машинаси уриб кетгани хабар берилган эди. Ҳар икки ҳолатда ҳам пиёдалар воқеа жойида вафот этган.
Сурхондарёда эса Lacetti ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган ва оқибатда пиёда ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)