• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбийларга ОТМга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби эълон қилинди

    Мудофаа вазирлиги «Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор лойиҳасини муҳокамга қўйди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Унга кўра тавсияномалар Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга ҳарбий қисм командири томонидан берилади.

    Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга ҳарбий қисмлар қўмондонлиги томонидан олий таълим муассасаларига кириш учун берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.

    Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқаролар:

    • республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар;
    • абитуриентларни республиканинг олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилига тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида қабул кўрсаткичлари ажратилади ва улар ушбу кўрсаткичлар доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
    Гуруҳ (бўлинма) командирлари томонидан ўқув йили дастури асосида муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари натижалари бўйича рейтинг кўрсаткичлари юритилади.

    Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳар ой жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари бўйича ўқув фанларидан қўйилган баҳоларининг рейтинг кўрсаткичлари асосида ҳисоблаш орқали амалга оширилади.

    Ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи уларнинг ўқув фанлари бўйича юритиладиган журналларда акс эттирилиб борилади ва ушбу асосда бутун ўқув йили давомида ҳисоблаб борилади.

    Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналларида муддатли ҳарбий хизматчига ўқув фанларидан қўйилган баҳолар уларнинг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлади. Бунда барча ўқув фанларидан қўйилган баҳолар йиғиндиси ўтилган ўқув фанларининг сонига бўлинади. Масалан, агар муддатли ҳарбий хизматчи ой давомида отиш тайёргарлиги машғулотларида 4 баҳо, тактик тайёргарлик машғулотларида 5 баҳо, маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларида 4 баҳо олган бўлса, ўртача кўрсаткич қуйидагича ҳисобланади: 4+5+4=13 : 3 = 4,3.

    Ўқув йили якунида тест синовлари ўтказилишидан олдин ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатига киритилган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг 40 фоизига қўшимча балл берилади. Бунда ўқув фанларидан қўйилган якуний ўртача кўрсаткич 4,0 дан 5 гача бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларга қуйидаги тартибда қўшимча балл берилади:

    • 4,0 дан 4,3 гача – 10 балл;
    • 4,4 дан 4,7 гача – 15 балл;
    • 4,8 дан 5,0 гача – 20 балл.
    Агар бир нечта муддатли ҳарбий хизматчиларнинг якуний ўртача кўрсаткичлари тенг бўлиб қолиши натижасида 40 фоизли чекловга амал қилишнинг имкони бўлмаса, ушбу ҳарбий хизматчиларнинг барчасига баллар берилади. Умумий баҳоси 4,0 дан кам бўлган ҳарбий хизматчига баллар ҳисобланмайди.

    Ҳар ойда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ўқув фанларидан эгаллаган кўрсаткичлари умумлаштирилиб, пасайиб бориш тартибида тузиладиган рейтинг натижаларининг ойлик ведомости расмийлаштирилади ҳамда взвод (бўлинма) командирларининг ўринбосарлари билан келишилган ҳолда ҳар ойнинг тўртинчи пайшанба куни батальон (батальонга тенглаштирилган бўлинма) командирига тақдим этилади. Рейтинг натижаларининг ойлик ведомости муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлгандан кейин беш йил давомида сақланади.

    Батальон командири взвод (бўлинма) командирлари томонидан тақдим қилинган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг рейтинги ҳақидаги маълумотларни умумлаштиришни ташкиллаштириб, ойлик рейтинг ведомостини расмийлаштиради ва батальон командирининг ўринбосарлари билан келишган ҳолда ҳар ойнинг тўртинчи жума куни ҳарбий қисм командирига тақдим этади. Ойлик рейтинг ведомости муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлгандан кейин беш йил давомида сақланади.

    Ҳарбий қисм командири бутун ўқув йили давомида муддатли ҳарбий хизматчиларнинг рейтинг натижаларининг ойлик мониторингини олиб боришни ташкил этади.

    Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналлари муддатли ҳарбий хизматчиларнинг баҳолари ҳисоблаб бориладиган асосий ҳужжат ҳисобланади. Мазкур журналларга ўзгартириш киритиш ва уларни яроқсиз ҳолатга келтириш тақиқланади.

    Ушбу журналларнинг тўғри юритилиши ва баҳоларнинг ҳаққонийлигини текшириб бориш юзасидан ҳар ойда бир маротаба взвод (бўлинма), батальон командири ва унинг ўринбосарлари томонидан текширилиб борилади ҳамда текширув натижалари имзо остида журналларга қайд этиб борилиши лозим.

    06.01.2020, 13:22   Изоҳ (0)   47009
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мўйноқ дунёдаги энг даҳшатли жойлардан бири деб топилди

    06.01.2020, 13:08

    Янги Ўзбекистоннинг янги парламент сайловлари якуний натижаси деярли эски Ўзбекистонникидек бўлди

    06.01.2020, 12:49

    Навоий кон-металлургия комбинати ишчиларини олиб кетаётган автобус Nexia билан тўқнашди. Икки киши ҳалок бўлди

    06.01.2020, 12:36

    Жомбойда «ЗИЛ» маст пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган

    06.01.2020, 12:21

    Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси тасдиқланди

    06.01.2020, 12:05

    Ўзбекистонда масжидлар сони қанчага етгани маълум қилинди

    06.01.2020, 11:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ генерали: “НАТО Калининградни мисли кўрилмаган тезликда эгаллаши мумкин”

    Дунё | 18 июл, 09:45

    Луис Диас қай ҳолатда “Барселона”га ўтиши маълум бўлди

    Спорт | 18 июл, 09:35

    Эрон президенти кортежидаги муаммо сабабли таксида кетишга мажбур бўлди

    Дунё | 18 июл, 09:25

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 09:12

    Трампга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди (видео)

    Дунё | 18 июл, 09:04

    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди

    Реклама | 18 июл, 09:00

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    Ўзбекистон | 18 июл, 08:47

    “Реал” мавсумни рекорд даражадаги даромад билан якунлади

    Спорт | 18 июл, 08:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.