5 январь, якшанба куни футбол бўйича Англия Кубогининг 1/32 финал учрашувлари бўлиб ўтди.
Фрэнк Лэмпард қўл остидаги Лондоннинг «Челси» клуби «Стемфорд Бриж»да «Ноттингем Форрест»ни синовдан ўтказди.
Беллашув давомида «аристократлар» вакиллари Каллум Хадсон-Одои (6) ҳамда Росс Баркли (33) биттадан голга муаллифлик қилди ва «Челси» 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди ва мусобақанинг 1/16 финал босқичига чиқди.
Жозе Моуриньо бошқарувидаги Лондоннинг бошқа бир клуби «Тоттенҳэм» меҳмонда «Мидлсбро» билан беллашди.
Ўйиннинг 50-дақиқасида мезбон жамоа ҳужумчиси Эшли Флетчер ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқага келиб «шпорлар» ярим ҳимоячиси Лукас Моура ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Натижада лондонликлар «Мидлсбро» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Шу куни Мерсисайднинг икки клуби — «Ливерпуль» ҳамда «Эвертон» ўзаро баҳсга киришди.
Учрашувдаги ягона гол 71-дақиқада урилди. Унга «қизиллар»нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Кертис Жонс муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Ливерпуль» ўз майдонида кечган баҳсда «Эвертон» устидан 1:0 ҳисобида устун келди ва мусобақанинг кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Англия Кубоги
1/32 финал баҳслари
5 январь, якшанба
«Челси»—«Ноттингем Форрест» 2:0
Голлар: 1:0 — 6 Хадсон-Одои, 1:1 — 33 Баркли«Мидлсбро»—«Тоттенҳэм» 1:1
Голлар: 1:0 — 50 Флетчер, 1:1 — 61 Лукас Моура«Ливерпуль»—«Эвертон» 1:0
Гол: 1:0 — 71 ЖонсЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)