• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Шубҳаларга қарамай биз ишни бажара олдик...» — Tashkent City дирекцияси вакили билан интервью

    Янги йил байрамида совға улашиш энг асосий одатлардан биридир. Шу сабабга кўра, Tashkent City ХИМ дирекцияси ҳам байрам арафасида «Tashkent City ХИМ дирекцияси» ДУК юридик департаменти бошлиғи Акмал Мансуров билан эксклюзив интервью тайёрлади. Унда, халқаро ишбилармонлик марказини барпо этиш ғояси, бугунги кунда амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган ишлар ҳамда бажариб бўлинган улкан ва машаққатли меҳнат натижалари ҳақида энг муҳим ва диққатга сазовор маълумотларни жамладик. Tashkent City’дан навбатдаги ошкораликни кутиб олинг!

    • Тошкентда энг катта ишбилармонлик маркази яратилиши ҳақидаги илк хабарлар Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил ноябрь ойидаги сайловолди кампанияси давомида пайдо бўлди. Ўша пайтда, сиз шаҳримиз қиёфасига янгича жабҳаларни қўшаётган жамоанинг таркибида бўлишингизни тасаввур қилганмидингиз?
    Тўғри айтдингиз, Tashkent City қурилиши ҳақида расмий даражадаги илк маълумотлар 2016 йил ноябрь ойида, Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури давомида ёритила бошланди.

    Ўқчи маҳалласининг бузилиши ва ҳонадон эгаларига қулайроқ шароитдаги уйларни тақдим этилиши анча вақтдан буён режалаштирилаётган масала эди. Мазкур ҳудудни ободонлаштириш бўйича сўнгги йиллар давомида бир нечта бошланғич дастурлар тақдим этилган-у, аммо режадан амалиётга ўтишда қийинчиликлар юзага келаётганди. Ниҳоят, 2016 йил оҳирида давлатимиз раҳбари томонидан янги, ривожланаётган Ўзбекистоннинг тимсоли бўладиган халқаро ишбилармонлик марказини қуриш вазифаси белгиланди.

    Саволнинг иккинчи қисмига келадиган бўлсак, менинг лойиҳадаги иштироким 2018 йилдан бошланади. Ўша пайтда мен яхши ниятлар албатта амалга ошишига яна бир бор амин бўлдим. Сабаби, сал аввалроқ ОАВ саҳифаларидан бирида Tashkent City ишга туширилаётганлиги ҳақидаги янгиликка кўзим тушди. Бу қадар салмоқли лойиҳани амалга ошириш ғоясининг ўзи менда кучли қизиқиш уйғотди ва руҳлантирди, шунинг учун у ҳақда чуқуррок ўрганишни қарор қилдим. Тақдир тақозоси билан, лойиҳага ҳуқуқий кўмак бериш учун мамлакатимиздаги энг кучли юридик компанияларидан саралаб олинган экспертлар орасида мен ҳам таклиф этилдим. Бу қадар кучли мутахассислар орасига тушушимни унда ўйлаб ҳам кўрмагандим. Аслида бу йўналиш айнан менинг иш соҳамга тегишли, яқин 19 йил давомида бизнес ва хўжалик субъектларига юридик кўмак бериш бўйича фаолият олиб бораман.

    Ҳозирда Ўзбекистон хорижий маблағлар учун ижобий томондан очилмоқда. Миллий шаҳарсозлик тарихида биринчи бу қадар кенг қамровли лойиха саналмиш Tashkent City ҳам бунинг яққол исботидир. Бу ерда авваллари мамлакатимизда ишлатилмаган, янги қурилиш ва мухандислик технологиялари илк бор қўлланилмоқда. Мана шу сабабларга кўра бу қадар лойиҳа устида иш олиб бораётган мутахассислар орасида эканлигимдан бехад хурсандман.

    • Демак, 2016 йил ноябрь ойи. Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида энг қизғин муҳокамага сабаб мавзулардан бири Tashkent City бўлди. Ўшанда лойиҳанинг амалга оширилиши ёки-да мувафаққиятли бўлишига кўпчилик шубҳа билан қараган эди. Ҳозир мамлакатимиздаги энг катта объект қурилиши бошланганлиги ҳақида расмий хабар берилганига уч йил бўлди. Бундай масъулиятли ва мураккаб иш жараёни нимадан бошланганлиги тўғрисида батафсил маълумот бера оласизми?
    Бу каби лойиҳа мустақил Ўзбекистон тарихида биринчиси бўлганлиги учун, у бошиданоқ барча медиа ресурслар ва омма эътиборини ўзига жалб қилди. Tashkent City ҳақиқатдан ҳам нафақат пойтахтимиз, балки бутун давлат учун ноёб, асрга татигулик объект дея қўрқмасдан айтиш мумкин. Қурилиш ишларини бошлашга бўлган бир неча мувафаққиятсиз ҳаракатдан сўнг, бу сафар барчаси ҳақиқийсига бошланишига кўпчилик ишонмай ҳам қўйганди. Амалда эса, 2017 йилдаёқ лойиҳа устида ишлар бошланди. Биринчи босқичдаги олдимизда турган энг асосий вазифа ишбилармонлик маркази жойлашиши режалаштирилган ҳудуд аҳолисини қурилиш бошланаётганлигидан хабардор қилиш эди. Тадқиқот ва ўрганишлар натижасида 521 та уй биноларида рўйхатдан ўтган 2165 та оила борлиги, улардан 1138 таси эса у ерда доимий яшаши аниқланди. Сўнгра одамларни янги жойга кўчириш ва компенсацияларни тўлаб бериш масаласи кўтарилди. Ўтказилган суҳбат натижасида, маҳаллий аҳоли уйларда на марказий иситиш ёки сув билан таъминлаш, на канализация тизими йўқлиги туфайли кўпдан бери уй шароитларини яхшилаш ниятида эканлигини аниқладик. Тўғрисини айтганда, 2017 йилда Тошкентнинг қоқ марказида одамлар шаҳар шароитига мос бўлмаган уйларда яшаганлигига ишониш қийин. Муҳокамада, шунингдек, кўплаб одамлар тенг ўлчамли майдонга эга ҳовли уйлар эмас, балки кўп қаватли хонадонлардан уй олиш истагини билдирдилар. Ўз ўрнида биз буни ҳам инобатга олдик. Яна бир эътиборли жиҳат, йиллар давомида ўрнатилган маҳалла ва қўшничилик урф-одатларига чек қўймаслик учун биз уларга уй қуриб бериш қарорини қабул қилдик. Масалан, улардан бири Тошкентнинг Яшнобод туманидаги янги қурилган «Обод макон» турар жой мажмуасида аҳолига кенг майдонли хонадонлар тақдим этилди.

    Кейинги босқичда инвесторларни излаш масаласи қўйилди. Умумий ҳисобда 700 дан ортиқ музокаралар олиб борилди. Маҳаллий ва хорижий тадбиркорларнинг катта қисми Ўзбекистондаги нолойиқ инвестиция шароити ва ўтмишдаги хатолар туфайли шаклланиб улгурган салбий образ эвазига таклифга рад жавобини бердилар. Хусусий маблағ эгаларини сармоялар ўзини оқлаши, улар давлат ҳимоясида эканлиги ҳамда мамлакатдаги шароит тубдан ўзгараётганлигинига ишонтириш қийин кечди. Хаттоки, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун қонуний база мукаммаллаштирилаётганлиги, хусусий капитал ҳимоясини кучайтиришга йўналтирилган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳам айтарлик ёрдам бермади.

    Оҳир оқибат Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларга ишонч билдираётган инвесторлар топилди. Мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссаларини қўшишни танладилар ва бу тўғри танлов эди. Юқорида таъкидланганидек, деярли ҳеч ким Ўқчи маҳалласи аҳолисидан тортиб, тадбиркор-у экспертлар ва жамоат ишонмаса ҳам лойиҳа қурилиш ишлари бошланди.

    Аввалига давлат қонун базасига ишонмаган ва юртимиз ривожланишига шубҳа билан қараб лойиҳада қатнашишдан бош тортган хорижий инвесторлар, бугунги кунда қатор янги объектлар қад кўтаришига сармоя киритмоқдалар. Ҳеч қандай шубҳасиз айтишим мумкинки, Tashkent City Ўзбекистонга инвестиция киритиш мумкин ва кераклиги ҳамда мувафаққиятли амалга оширилаётган ўзгаришларнинг яққол намунаси бўлди.

    • Сиз Tashkent City’нинг мустаҳкам қонуний асослари ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг ҳуқуқий ҳимояси ҳақида эслаб ўтдингиз. Шубҳасиз, бу маблағ учун салмоқли кафолат бўла олади. Тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимояси учун айнан қайси қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги ва уларнинг бугунги кунда амалиётда қўлланиши борасида маълумот бера оласизми?
    Биринчи навбатда, бу давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. Унга кўра мамлакатда инвестицион шароитни яхшилаш, молиявий ва иқтисодий тизимни либераллаштириш, тўғридан-тўғри инвестициялар улушини ошириш, қурилиш соҳаси ва иқтисодиётнинг бошқа йўналишларини ривожлантириш бўйича жадал ишлар амалга оширилмоқда.

    2017 йилда Tashkent City ХИМ ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича Дирекция ташкил этилган. Унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг марказий қисмини ободонлаштирилиши ва архитектуравий қиёфасини янада яҳшилаш ҳамда аҳоли ва пойтахт мехмонлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олиб борилади.

    Инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва «Тошкент шаҳрида инвестиция шароитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, ҳамда «Республика ҳудудида Business City замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва кўплаб бошқа ҳужжатлар қабул қилинди.

    Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилинишининг ёрқин мисоли сифатида Tashkent City’нинг ҳеч бир Лотда бир сонияга ҳам тўхтатилмасдан қурилишини келтириш мумкин. Давлат иқтисодиётига киритилаётган хорижий инвестиция миқдорининг ўсиши қонунчиликнинг самарали ишлаши тасдиғи бўла олади. Хусусан, миллий бозоримизга бизнес фаолиятини олиб боришни режалаштирган йирик компаниялар кирмоқда.

    • Жамоатчилик учун асосий саволлардан бири қурилишда қатнашаётган компанияларга солиқ имтиёзларининг тақдим этилиши бўлди. Бунда айрим компанияларнинг нисбатан кичик тарихга эгалиги одамлар орасида муҳокамаларга сабаб бўлди. Инвесторлар танловини қандай изоҳлайсиз?
    Ҳозирги кунда қонунчиликда инвесторлар, бош пудратчи ва субпудратчилар учун маълум имтиёзлар кўзда тутилган. Ҳусусан инвесторлар мулк солиғи, ер солиғи, Ўзбекистон Руспубликаси норезидентлари томонидан бажарилаётган ишлар бўйича ҚҚС ва божхона божларидан озод этиладилар. Бош пудратчилар ва субпудратчилар лойиҳалаш ишлари учун лицензия ва калит қурилиш учун рухсат олиш мажбуриятларидан, божхона божлари, виза йиғимлари ва ҚҚСдан озод этилган. Имтиёзлар фақатгина қурилиш давригагина берилиб, сўнгра компаниялар солиқ ва божҳона божларинининг умумий тизимига ўътадилар.

    Лойиҳага қизиқиш билдирган тадбиркорлардан, бошиданоқ инвестиция талабномалари келиб туша бошлади, улар эса ўз навбатида Tashkent City ХИМ Маъмурий кенгашига тақдим этилади. Ишбилармонлик марказининг умумий концепциясига мос таклифлар қурилишда қатнашиш учун танлаб олинган. Катта халқаро инвестиция ташкилотларида маълум лойиҳаларни амалга ошириш учун шўба ташкилотларини ташкил этиш амалиёти қўлланилади.

    • Сал ортга қайтадиган бўлсак, 2017 йилда лойиҳанинг бошланғич режасини давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган, Tashkent City харитаси 8та Лотга ажратилиб, улар 12 та қурилиш ташкилоти томонидан қурилаётган эди. Уларнинг ҳар бири ҳақида батафсил сўзлаб бера оласизми?
    Юқорида айтилганидек инвесторлар билан умумий ҳисобда 700дан ортиқ музокара олиб борилганди, улардан 12та компания эса лойиҳада қатнашиш истагини билдирди. Улардан 3таси хорижий, 9таси эса маҳаллий компаниялар.

    Лот №1. Бу ерда келаётган йил биринчи чорагида Gardens Residence турар жой мажмуаси қуриб битказилади. Инвестор High Land City компанияси.

    Лот №2да 2021 йилда икки осмонўпар бино – Park Inn by Radisson меҳмонхонаси ва бизнес марказ, кўп қаватли турар жой мажмуаси ва савдо маркази қад кўтаради. Ушбу лойиҳага Ўзбекистонда Real House бренди остида фаолият юритаётган Lotus Gaz Invest компанияси сармоя киритган.

    Лот №3 Hyper Partners GmbH Германиянинг компанияси маблағларига барпо этилмоқда. Қурилиш якунида бу ерда Марказий Осиёдаги энг катта савдо марказларидан бири ҳамда учта баланд бинодаги офислар, премиум даражали турар жойлар ва беш юлдузли Sheraton меҳмонхонаси жойлашади. Қайд этиш жоиз, шу йилнинг ноябрь ойида Канн шаҳрида ўтказилган MAPIC-2019 тижорат бинолари кўргазмасида тақдим этилди ва унда Лот №3 лойиҳаси мутахассислар ва ташриф буюрувчилар томонидан юқори баҳоланди.

    Universal Packing Masters ёки Murad Buildings савдо белгиси остида ишлаётган компания ўз маблағларини Лот №4 қурилишига киритилган. Инвестор юртимиздаги энг баланд осмонўпар бино – Nest One қурилишини ўз бўйнига олди. Унда турар жой, офис ва тижорат ҳудудлари ҳамда «люкс» меҳмонхона жойлашади.

    Лот №5 аллақачон фойдаланишга топшириб бўлинди ва ўзининг кўриниши билан шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларини ҳурсанд қилмоқда. Бу ерда беш юлдузли Hilton меҳмонхонаси билан бирга давлат даражасидаги учрашувлар ва йирик халқаро тадбирлар, саммитлар ўтказиш учун Конгресс-марказ барпо этилган. Akfa Dream World компанияси ушбу Лот инвестори сифатида ишламоқда.

    Лот №6 даги молиявий марказ қурилишига роппа-роса 4та компания: Ўзбекистоннинг энг катта банклари бўлмиш Асака банк, Ўзсаноатқурилиш банк ва Алоқа банк билан бир қаторда Жанубий Кореянинг етакчи қурилиш ташкилотларидан бири BoMi Engineering & Construction инвестиция киритган. Бу ердан банкларнинг бош демпартаментлари ва офис маркази ўрин олади.

    Лот №7 ҳудуди Premium Village, Family Group ва Luxury Apartments каби учта инвестор компания ўртасида бўлинган. Кириб келаётган йилда бу ерда бизнес марказ ва Holiday Inn меҳмонхонаси қурилиши якунланади. Premium даражали Boulevard турар жой мажмуаси 2021 йил якунига очилади.

    Tashkent City боғи, яъни Лот №8 Tashkent City ХИМ дирекцияси буюртмасига биноан қурилди. Ўзбекистондаги энг катта жамоат жойи Италия, Туркия, Россия ва Ўзбекистонлик ландшафт дизайни ва рекреацион ҳудудларни лойиҳалаштириш мутахассислари меҳнати билан яратилди. Бундан ташқари, Хитойнинг етакчи компанияларидан бирининг ҳодимлари томонидан мамлакатимиздаги илк инновацион мусиқали улкан фаввора қуриб ишга туширилди. Шу билан бирга боғда меҳмонлар мароқли вақт ўтказишлари учун Flying-theatre, планетарий ва мум ҳайкаллари музейи мавжуд.

    • Интернет тармоғида Tashkent City қандай бўлиши рендер тасвирлари кенг тарқалди. Лойиҳа кўп маротаба ўзгартирилди. Нега айнан ҳозирда амалга оширилаётган вариант танланганини қандай изоҳлайсиз?
    Ҳозирги кунда ҳам интернетда баъзида учратиш мумкин бўлган рендер тасвирларининг лойиҳанинг бугунги кундаги ҳолатига алоқаси йўқ. Машҳур маҳаллий ҳамда хорижий архитектура бюролари томонидан умумий 8та лойиҳа тайёрланиб, давлат раҳбариятига тақдим этилган. Айни кунда амалга оширилаётган лойиҳа шахсан давлатимиз рахбари томонидан тасдиқланган. Айрим таклифларда фақат осмонўпар бинолар барпо этиш ғояси бўлса, бошқаларида «Янги шаҳар» марказида технопарк қуриш илгари сурилган. Бу каби барча лойиҳалар рад этилди. Бунинг сабаблари қуйидагича. Биринчидан – лойиҳани амалга ошириш давомийлиги бўлса, иккинчидан – шаҳар архитектуравий қиёфасига мос келмаслигидир. Бундан ташқари экологик омил ҳам муҳим ўрин тутди, яъни яшил ҳудудларсиз фақат биноларни қуришимиз тўғри келмасди. Технопарк лойиҳасини рад этишга сабаб, бу каби ташкилотлар илмий марказ ва таълим муассасаларидан узоқда қурилиши мақсадга мувофиқ эмас. Тадқиқотлар натижасига кўра, Туркиянинг Tabanlıoğlu Architects компанияси томонидан таклиф этилган бошланғич концепция тасдиқланди.

    Шунга алоҳида эътибор қаратмоқчиманки, танланган модел қолганларидан зичроқ бўлган қурилиш ҳудуди ва биноларнинг қаватлари юқорироқлиги билан фарқланади. Саралашдан ўтмаган концепцияларда кўп қаватли бинолар сони, ҳозирги кундаги 15 тадан камроқ эди.

    Кўп бора таъкидланганидек, Tashkent City хусусий инвесторлар маблағларига амалга оширилмоқда. Бундан эса, барча тадбиркорлар биринчи навбатда фойда олиш ва объектларнинг рентабеллигини кўзлайдилар. Tashkent City дирекцияси томонидан жаҳоннинг етакчи консалтинг компанияларидан бири Cushman & Wakefield мутахассислари жалб қилинди. Халқаро экспертлар ўзларининг бой тажрибалари ва махсус ўтказилган тадқиқотларига асосланиб Tashkent City тижорат концепциясини ишлаб чиқдилар ва ишбилармонлик марказидаги барча турар жой, тижорат, меҳмонхона, офис бинолари ушбу концепцияга асосланиб қурилади. Бундан ташқари, ижтимоий инфратузилма яратилишига ҳам алоҳида эътибор берилади. Хусусан, Tashkent City ҳудудида Ўзбекистондаги энг катта рекреацион боғ аллақачон қуриб битказилиб, навбат мактаб ва болалар боғчаси қурилишига келди.

    • Бир пайт лойиҳанинг амалга оширилиши тўхтатиб қўйилди ва белгиланган муддатга тугатилмайди деган хабарлар тарқалди. Айни дамда қурилиш жараёни қайси босқичда эканлиги ҳақида маълумот бера оласизми?
    Катта ва шов-шувли лойиҳалар атрофида ҳар доим маълум тахминий фаразлар мавжуд ва бу одатий ҳол. Улар тўғрисида аста-секинлик билан афсоналар пайдо бўлишни бошлайди. Олдинлари ҳам шундай эди, ҳар доим ҳам шундай бўлади. Tashkent City ҳар қандай салмоқли лойиҳа каби одамлар эътиборини жалб қилади. Лойиҳанинг тўхтатиб турилиши борасидаги хабарлар эса ўз тасдиғини топмаган. Иш тўхтовсиз, суткасига 24 соат давомида, баъзи лотларда ҳатто 3 смена давомида олиб борилмоқда. Қурувчи ва лойиҳачилар, архитектор ва дизайнерлар умумий лойиҳа устида самарали меҳнат қилмоқдалар. 1,5 йил муддат ичида Tashkent City боғи, беш юлдузли Hilton меҳмонхонаси ва Ўрта Осиёдаги энг катта трансформер-зал – Конгресс-марказ қуриб битказилди. Яқин орада 1 ва 7-Лотлардаги объектлар ҳам фойдаланишга топширилади. 3, 4 ва 6 Лотларда эса фаол ерни тайёрлаш ва свая қоқиш ишлари олиб борилмоқда, Ўзбекистондаги энг баланд осмонўпар бино лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди, Лот №2 даги Central Plaza мажмуаси ва Лот №3да Tashkent City Mall энг катта кўнгилочар-савдо маркази бинолари илк кўринишига эга бўлмоқда.

    • Тўғри айтасиз, гапларингизга қўшилмасликнинг иложиси йўқ. Tashkent City Боғи тўлиқ ишга туширилган, яқинда Hilton меҳмонхонасининг фойдаланишга топширилиши бўлиб ўтди, Конгресс-марказда эса давлат миқёсидаги бир-неча тадбирлар ўтказилди. 2019 йил якунига қандай оралиқ ҳулосалар келтиришингиз мумкин?
    Лойиҳани амалга ошириш икки босқичга бўлинган. Биринчисида (2018–2020 йилнинг I-чораги) 1, 5, 7 ва 8 Лотлардаги объектларни ишга тушириш режалаштирилган. Иккинчи босқич 2021 йилда якунланади. Режага кўра, бу пайтгача Tashkent City Халқаро ишбилармонлик маркази тўлиқ очилган ва 100% ишга туширилган бўлади. Яна бир бор қайтараман, ишлар қатъий белгиланган режа асосида, сонияга ҳам тўхтатилмасдан олиб борилмоқда.

    Шу ўринда, лойиҳани амалга оширишда катта ва муҳим кўмак бераётган барча давлат ташкилотлари вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

    • Натижалар ҳақида гап борар экан, унда келажакдаги режаларни ҳам санаб ўтишнинг айни пайти. 2020 йилга Tashkent City дирекцияси Тошкент аҳли ва меҳмонлари учун қандай янгиликлар тайёрлаб қўйган?
    Биз шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини лол қолдиришга ҳар доим тайёрмиз, аммо барчаси аста-секинлик билан бўлиши кераклигини инобатга олиб, янгиликлар ҳақида бирма-бир ҳабар бериб турамиз. Биринчи навбатда, Тошкентда Boulevard мажмуаси билан биргаликда, минтақамизда ягона бўлган, оламшумул шопинг-авеню ҳам ишга туширилади. Классик услубда яратилган биноларнинг биринчи қаватларида етакчи халқаро бренд дўконлари жойлашадиган ҳашаматли тижорат ҳудудлари ўрин олади. Бундан ташқари, юртимизга InterContinental Group қайтмоқда: Boulevard турар жой мажмуаси ҳудудида ISG таркибига кирувчи Holiday Inn меҳмонхонаси қад кўтаради. Яна Gardens Residence турар жой мажмуаси очилиб, у ерда Ўзбекистон таълим тизимида етакчи ўринлардан бирини эгаллашга қодир мактаб жойлашади.

    • Суҳбатимиз сўнгида янги йил олдидан сизни байрам билан табриклаб, лойиҳани мувафаққиятли амалга оширилишини, катта-катта компаниялар билан самарали ҳамкорлик олиб борилишини, Тошкентнинг туризм ва инвестиция салоҳиятини ошишини ҳамда шахсан сизга бахт, куч-қувват, соғлик-саломатлик, сабр ва барча яхши ниятларни тилаб қоламиз.
    Катта раҳмат. Ўз навбатида мен ўзим номимдан ҳамда Tashkent City номидан барча ҳамюртларимизга Янги йил мўъжизасига ва орзуларимиз, албатта, ушалишига ишонишларини ҳамда танлаган мақсадалари томон шаҳдам қадамлар билан интилишларини тилаб қоламан. Хулоса сифатида эса Билл Клинтоннинг сўзларини келтирмоқчиман: «Узоқ ҳаёт кечиринг ва сиз кўп хатолар қиласиз. Аммо сиз улардан ўргансангиз, сиз яхшироқ бўласиз. Қийинчиликлар сизга қандай таъсир қилиши эмас, сиз қийинчиликларни қандай ҳал этишингиз муҳимроқ. Энг асосийси – ҳеч қачон, ҳеч қачон, ҳеч қачон таслим бўлмаслик керак».

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    30.12.2019, 15:00   Изоҳ (0)   29923
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Dream City Development компанияси янги 2020 йил билан табриклайди

    30.12.2019, 12:00

    ЛУКОЙЛдан янги йил совғаси

    30.12.2019, 10:30

    Тошкентнинг янги меъморий мўъжизасидан бошланғич тўловсиз уй харид қилишни истайсизми?

    30.12.2019, 09:00

    Crafers компаниясининг тугаётган 2019 йил учун ишлар сарҳисоби

    29.12.2019, 18:00

    Бўғим оғриқларига «нуқта» қўйиш вақти келди

    29.12.2019, 15:00

    Туркияда реабилитация: имкониятлар ва афзалликлар

    29.12.2019, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хоразмдаги уйлардан бирига астероид тушгани рад этилди 

    Ўзбекистон | 14 май, 10:06

    Сиз ўйлагандан ҳам муҳим: нима учун фарзандларни доим тинглаш зарур?

    Фарзанд | 14 май, 09:58

    Пул, қурол ва сиёсат: Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифида нималарга эришилди?

    Дунё | 14 май, 09:48

    ИИББ БАА — Ўзбекистон учрашуви олдидан футбол мухлисларини огоҳлантиради (видео)

    Спорт | 14 май, 09:44

    Ўзбекистонда коррупция хавф-хатарларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича янги механизм жорий этилади

    Ўзбекистон | 14 май, 09:31

    Дунёнинг энг қашшоқ президенти 90 ёшида вафот этди

    Дунё | 14 май, 09:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.