Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.
«Kun.uz»нинг хабар беришича, учрашув давомида Шавкат Мирзиёев 2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари — IT парклари қурилишини маълум қилган.
«2020 йилда республиканинг барча ҳудудларида ёшларнинг стартап лойиҳаларини ривожлантиришга қаратилган IT парклар қурилади. Бу парклар энг камида 20 қаватдан иборат бўлиши керак. Ҳар бир вилоят ҳокими IT паркларини қуришга масъул бўлади», — деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.
Нашрнинг ёзишича, давлат раҳбари ўз нутқида янги қуриладиган технологик парклар фаолиятига катта ишонч билдирган.
«Агар биз ёшларнинг янги стартап лойиҳаларини жамият ҳаётига татбиқ қила олсак, ривожланиш бўлади. Бу дастурларни амалга оширсак, хатоларимиз камроқ бўлади», — деди давлат раҳбари.
Ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқини Ёшлар ишлари агентлигига айлантиришни таклиф қилди ҳамда «Ватан ифтихорлари» институтини ташкил этиш бўйича топшириқ берди.
Изоҳ (0)