Футбол бўйича Англия Премьер лигаси 19-турининг марказий ўйинида 26 декабрь, пайшанба куни Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» сафарда Брендан Рожерс бошқарувидаги «Лестер»га қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида «қизиллар» ҳужумчиси Роберто Фирмино (31, 74) дублга эришган бўлса, Жеймс Милнер (71, пенальти) ҳамда Трент Александер-Арнольд (78) ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа Мерсисайд клуби меҳмонда «Лестер» дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди (4:0).
Мазкур ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган «Ливерпуль» очколари сонини 52 тага етказиб олди. «Лестер» эса 39 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.
АПЛ
19-тур баҳси
26-тур баҳслари
«Лестер»—«Ливерпуль» 0:4
Голлар: 0:1 — 31 Фирмино, 0:2 — 71, пенальти Милнер, 0:3 — 74 Фирмино, 0:4 — 78 Александер-Арнольд«Лестер»: Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс, Суюнжу, Чилуэлл, Ндиди, Барнс (Олбрайтон, 58), Прат (Перес, 72), Тилеманс, Мэддисон (Чоудури, 76), Варди
«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Гомес, ван Дейк, Робертсон, Кейта (Милнер, 70), Хендерсон (Лаллана, 82), Вейналдум, Салоҳ (Ориги, 70), Фирмино, Мане
Огоҳлантиришлар: Гомес (62), Мэддисон (73)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)