Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ноқонуний айланмасига қарши кураш бўйича тадбирлар фаол давом эттирилмоқда.
Хусусан, ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида кўп миқдордаги «Трамадол» дори воситасининг ноқонуний савдосига чек қўйилган.
Қўқон шаҳрида яшовчи тўрт фуқаро — П.Р., П.Х., М.Д. ва Ф.О. Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган 19 минг дона «Трамадол» таблеткасини Сирдарё вилоятига олиб борган.
«Улар дори воситаларини Сайхунобод тумани ‘Ўрикзор’ маҳалласида харидорга 8 минг долларга сотаётган вақтида ушланди», — дея маълум қилди «Дарё»нинг хафвсизлик тизимидаги манбаси.
Мавзуга доир: «Трамадол»ни Қозоғистондан Ўзбекистонга дрон орқали ўтказишга уриниш ҳолати қайд этилди
2018 йил 22 октябрида эса гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари — юқорида кўрсатилган рўйхатларда расман мавжуд бўлмаган, бироқ инсон руҳиятига шунга ўхшаш таъсир кўрсатувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жиноий жавобгарлик жорий этилган эди.
Изоҳ (0)