Шаҳрисабзда товуқхона эгаси табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 13 миллиондан ортиқ зарар келтирди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Дилмуродова хабар бермоқда.
Гулноза Дилмуродовага кўра мазкур ҳолат МИБ Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланишларнинг олдини олиш ва уларни талон-торож қилинишига йўл қўймаслик мақсадида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир пайтида фош этилган.
— «Тутзор» МФЙда яшовчи фуқаро О.Р.га қарашли товуқхонани навбатдан ташқари кўрикдан ўтказиш вақтида товуқхонада нафақат табиий газ, балки электр энергиясидан ҳам ҳисоблагичдан ташқари кўз илғаб бўлмас даражада ноқонуний равишда улаб олиб, фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди, — дейди Гулноза Дилмуродова.
Ҳолат юзасидан бюронинг шаҳар бўлими инспекторлари томонидан далолатнома расмийлаштирилган.Охирги ҳисоб-китобларга кўра товуқхона давлатга табиий газдан 4 миллион 596 минг 480 сўм, электр энергиясидан 8 миллион 580 минг 960 сўм, жами 13 миллион 177 минг 440 сўм зарар етказганлиги аниқланди.
Изоҳ (0)