Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғи билан Тошкент шаҳридаги қатор масжидларга имом-хатиб вазифасига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги хабар берди.
Унга кўра Тошкент шаҳар Бектемир тумани бош имом-хатиби, «Қорасоқол ота» жоме масжиди имом-хатиби Йўлдошали Каримов Яшнобод туманидаги «Ислом ота» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.
Ўз навбатида «Ислом ота» масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Жасурбек Раупов Чилонзор туманидаги «Носирхон» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.
«Носирхон» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида хизмат қилиб келган Худоёр Ўрозимбетов Бектемир туманидаги «Қорасоқол ота» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.
Имом-хатибларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов ва ЎМИ вакил ўринбосари Саҳобиддин Сатимовлар жамоатга таништирган.
Изоҳ (0)