Сайилгоҳга ташриф буюрувчиларни 27 декабрдан 5 январгача соат 13:00 дан бошлаб Янги йил дастури кутмоқда.
Энг сеҳрли жараёнлардан бири бу —Янги йилни кутишдир. Айнан у энг ёрқин ҳис-туйғуларни уйғотиб, шинам оилавий муҳитни ярата олади. Барча ота-оналар ёқимли хотираларга шўнғиб, бу кунни фарзандлари учун эсда қоларли бўлишини хоҳлайдилар ва албатта, ўзларининг кайфиятларини ҳам бир оз кўтариш истагида бўлишади.
Ҳар бир болакай Қорбобо ва Қорқиздан интизорлик билан қандайдир мўъжиза кутаётганини билиб, «Ашхобод» сайилгоҳи жамоаси байрамона кайфият ва хурсандчиликлар тайёрлаб қўйди.
Янги йил таътилларида ҳар куни сайилгоҳга ташриф буюрувчиларни қуйидагилар кутади:
— Янги йилнинг асосий меҳмонлари — Қорбобо ва Қорқиз;
— «Қор маликаси ва Қорбобо» номли янги йил томошаси;
— совринли ўйинлар, ахир совғаларсиз Янги йил бўлиши мумкин эмас!
— DJларнинг ёрқин мусиқалари;
— қувноқлар ва зукколар жамоаларининг чиқишлари.
«Ашхобод» сайилгоҳида сиз Янги йилдан олдин ва кейин, яъни 27 декабрдан 5 январгача байрамона қувонч ва мўъжизаларга тўла муҳитдан завқланишингиз мумкин бўлади.
Манзил: Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчасининг ва кичик халқа йўлининг кесишуви
Мўлжал: Artel заводи
Тел: (+998) 99 723-17-71
Facebook: fb.com/ashxobodsayilgohi
Instagram: @ashxobod_sayilgohi
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)