• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қишда лой кечамиз, ёзда эса чанг ютиб яшаймиз». Қарши туманида яшовчи аҳоли мутасаддилар эътиборсизлигидан нолимоқда

    Қарши туманидаги «Шойхўжа» маҳалласи Ўзбекистон кўчасида яшовчи аҳоли лойгарчилик сабаб улар яшовчи кўчадан юриб бўлмаётганидан, фарзандлари мактабга бориш учун лой кечишга мажбурлигидан шикоят қилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Бу ҳақда «Дарё» таҳририятига маълум қилган Гулираъно Абдиеванинг айтишича, ёмғир мавсуми бошлангач, кўчада ҳатто автомобиллар ҳаракатланишида ҳам муаммолар юзага келади.

    Гулираъно Абдиева

    Гулираъно Абдиева
    Фото: «Дарё»

    — Ўтган куни кўчамизга кирган Matiz лойга ботиб қолди. Трактор чақириб, зўрға чиқариб олишган, — дейди Гулираъно Абдиева. – Машина ботиб қолгач, аҳволни тасаввур қилаверинг.

    Фото: «Дарё»

    Ушбу кўчада яшовчи Дилбар Пирнаеванинг айтишича, фарзандлари лойгарчилик мавсумида мактабга боролмай қолгани боис уларни бобосининг уйида қолдирган.

    — Лойнинг аҳволини қаранг, катта одам зўрға ҳаракатланади. Мактаб ёшидаги болалар эса ҳар доим лойга ботиб, йиқилиб тушади. Шу сабабдан ҳам болаларимни ота-онамнинг уйида қолдирдик. Ва ўша ердан мактабга қатнаяпти. Аммо бу ҳолат қачонгача давом этади, – дейди Дилбар Пирнаева.

    Фото: «Дарё»

    Аҳоли вакилларининг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, ушбу кўчага қиш мавсуми пайтида ҳатто тез ёрдам машинаси ҳам киролмайди.

    — Тез ёрдам машинасини чақирсак, уйгача бормай кўча бошида тўхтайди, — дейди аҳоли вакиллари. – Тез ёрдам аҳволи оғир бемор учун чақирилади, одатда. Манзилга етолмай, кўча бошида қолгач унинг келгани, ёрдамга ошиққани аҳамиятини йўқотади-ку.

    Шаҳзода Пирнаева

    Шаҳзода Пирнаева
    Фото: «Дарё»

    Ушбу кўчада яшовчи Шаҳзода Пирнаева ҳам боғча ёшидаги фарзандини ҳар куни эрталаб боғчага олиб бориш ва олиб қайтишда қийналаётганидан шикоят қилмоқда.

    — Болаларимизни боғчага олиб кетиш учун ҳар куни Damas автомобили келади, аммо кўча бошида тўхтаб болаларни ўзимиз олиб чиқишимизни айтади. Чунки машина кўчамизга кирса, қайтиб чиқолмайди-да, — дейди Шаҳзода Пирнаева. – Бизга текис асфалт эмас, шағал тўкиб беришса ҳам розимиз. Аммо шунга ҳам лойиқ кўришмаяпти.

    Фото: «Дарё»

    Гулираъно Абдиеванинг маълумот беришича, аҳоли вакиллари ушбу муаммо билан туман ҳокимлигига мурожаат қилган. Аммо натижа чиқмагач, Президент порталига чиқишган. Ушбу мурожаатни ўрганиш учун жорий йил 14 декабрь куни маҳаллага келган вакиллар йўл аҳволини кўриб, тез орада йўлга шағал тўкилиб, текисланишини айтишган ва қайтиб келмаган.

    Фото: «Дарё»

    — Мурожаатимиз бўйича келган кишилар ўзимиз пул йиғиб тўккан битумни «Грэйдер» билан суриб ташлади, — дейди аҳоли вакиллари. — Сабабини сўрасак, текислаймиз, шағал тўкамиз дейишди. Шу-шу улардан дарак йўқ. Йўлимизнинг аҳволи баттар ёмонлашди.

    Фото: «Дарё»

    Гулираъно Абдиеванинг маълумот беришича, мутасаддилар Президент порталига қилинган мурожаатни ёпиш учун ҳали текисланмаган ва бажарилмаган ишни бажардик, деб улардан шу ҳақдаги ҳужжатга имзо қўйишни сўраган.

    — Маҳалла котиби Рустам Пардаев менга қўнғироқ қилиб, «йўлни текислаб кетишибди, шу ҳақда бизга ёзиб, қўл қўйиб беринг»,  дейди. Ҳали қилинмаган ишни бажардик, деб маълумот беришмоқчи. Мана сизга мутасаддиларнинг Президент ишончига бўлган жавоби. Эндиям буларга ишониш мумкинми?

    Шойхўжаликларнинг айтишича, уларда электр токида ҳам муаммо бор. Кучланиш жуда паст.

    Фото: «Дарё»

    — Кўчамизнинг ярмида бирорта ҳам симёғоч йўқ, — дейди Дилбар Пирнаева. – Электр токини томма-том ўтказиб, тортиб келганмиз. Токнинг кучланиши жуда паст.

    — Янги йил куни барчамизнинг хонадонимизга меҳмон келади, — дейди Рушана Чориева. – Бундай ҳолатда бизникига қандай қилиб меҳмон келиши мумкин? Биз ҳам бошқалардек, яхши кўчада яшашга ҳақлимиз. Шундай эмасми?

    24.12.2019, 10:04   Изоҳ (0)   21703
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги арчалар ўрнатиладиган ва байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларни маълум қилди

    24.12.2019, 09:36

    Янги йил байрами муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар қисман ёпилади

    24.12.2019, 09:22

    Пискентда Cobalt пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

    24.12.2019, 09:08

    Наманганда Шавкат Мирзиёев топшириғидан сўнг қайта таъмирланган ахборот-кутубхона маркази фойдаланишга топширилди

    24.12.2019, 06:30

    Ўзбекистондаги даволаш муассасаларида асосий штатда ишлайдиган ходимлар тўлиқ ставкага ишга олиниши белгиланди

    23.12.2019, 23:48

    2019 йил январь—ноябрда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 38,2 млрд доллардан ошди

    23.12.2019, 23:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.