Янги йил байрамини ташкил этиш муносабати билан 23 декабридан 2020 йил 10 январигача пойтахтдаги айрим кўчалар қисман ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан:
- Буюк Турон кўчасининг Алишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;
- Мустақиллик шоҳ кўчасининг Алишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;
- Истиқлол кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;
- Зарафшон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Истиқлол кўчасигача бўлган қисми.
Изоҳ (0)