• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари: «Ушбу сайлов — Ўзбекистон учун ўз шаффофлигини намоён этиш имкониятидир»

    Сайловларни кузатувчи шахслар сонига қўйилган чекловнинг йўқлиги Ўзбекистонга шаффофликни таъминлашга имкон беради. Бу ҳақда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилар миссияси раҳбари Тана де Зулуэта 22 декабрь куни Тошкентнинг Яккасарой туманидаги 882-сайлов участкасига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Gazeta.uz»нинг қайд этишича, ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилар миссияси бутун мамлакат бўйича ишламоқда.

    «Мен пойтахтда ишлаяпман, бироқ бутун мамлакат бўйлаб 222 нафар қисқа муддатли кузатувчи, ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг 55 нафар вакили ҳам ишлаяпти. Бутун мамлакат бўйлаб ишлаётган узоқ муддатли кузатувчилар ва ЕХҲТ миссиясининг асосий жамоаси билан бирга биз жами 316 кишимиз. Ўзбекистон учун илк бор бундай катта миссия келди. Умумий ҳисобда ЕХҲТга аъзо 37 мамлакатдан кузатувчилар келган», — дея маълум қилди Тана де Зулуэта.

    Сайлов бюллетенида «ҳаммага қаршиман» деган қатор ҳам бўлиши керакми, деган саволга жавоб бераркан, миссия раҳбари баъзи мамлакатларда шундай вариантлар қўшилишини қайд этиб ўтди. «Лекин шахсан ўзим ҳеч қачон бундай графани кўрмаганман ва сайловларни усиз ҳам яхши ўтказиш мумкин, деб ҳисоблайман», — деди у.

    Бундан ташқари, Тана де Зулуэта тақдим этилган тавсияларга мувофиқ, сайловларда мустақил номзодлар ҳам қатнашиши кераклигини айтиб ўтди.

    «Кузатувчиларнинг вазифаси — сайловларни кузатиш ҳамда Ўзбекистон халқаро стандартлар ва ЕХҲТ аъзоси сифатида ўз мажбуриятларига қанчалик риоя этаётганини аниқлаш. ЕХҲТнинг аввалги ҳисоботларида сайловда мустақил номзодлар ҳам бўлиши кераклиги тавсия қилинган, бироқ бу бор-йўғи тавсия», — деди у.

    ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари кузатувчилар бутун мамлакат бўйлаб фаолият олиб бораётганини, дастлабки хулосалар ҳақидаги баёнот эса сайловларнинг эртасига, якуний ҳисобот эса сайлов жараёни якунига етганидан икки ой ўтиб тақдим этилишини таъкидлаб ўтди.

    «Шуни ҳам қайд этишни истардимки, кузатувчилар кодексига мувофиқ, улар сайлов жараёнига аралаша олмайди. Биз фақат кузатамиз ва белгиланган стандартларга номувофиқ бирор хатти-ҳаракатни кўрсак, буни ҳисоботимизга киритиб, бу ҳақда хабар берамиз», — деди ЕХҲТ ДИИҲБ вакили.

    Тана де Зулуэта кузатув фаолиятидаги эҳтимолий чекловлар ҳақида гапираркан, жорий сайловларда кузатувчилар сонига нисбатан аввалги йилларда мавжуд бўлган чеклов йўқлигини маълум қилди.

    «Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, миссиямиз иш бошлаган 25 ноябрдан бери Марказий сайлов комиссияси билан жуда яқиндан ҳамкорлик қилдик, ишларни ташкил қилишимиз учун барча имкониятлар яратиб берилди. Бу Ўзбекистонга келган иккинчи тўлиқ кузатувчилар миссияси, биринчиси 2016 йилги президент сайловида бўлганди. Аввалги миссияларда биз мамлакатга юборишимиз мумкин бўлган кузатувчилар сони бўйича чекловлар мавжуд эди. Бироқ ҳозир, бу сайловларад бундай чеклов йўқ. Биз буни олқишлаймиз, бу мамлакат учун фойдали, бу Ўзбекистонга ўз шаффофлигини эркин намоён этиш имконини беради», — деб ҳисоблайди у.

    Мавзуга доир: ЕХҲТ Парламент ассамблеяси: «Халқ ишончини оқлаш — янги парламент учун энг катта масъулият»

    22.12.2019, 21:41   Изоҳ (0)   9638
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2019 йилги парламент сайлови — суратларда

    22.12.2019, 21:10

    ЕХҲТ Парламент ассамблеяси: «Халқ ишончини оқлаш — янги парламент учун энг катта масъулият»

    22.12.2019, 21:00

    Видео: Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашди

    22.12.2019, 20:51

    Петербургда 23 ёшли ўзбекистонлик йигит Уругвай фуқаросидан 196 минг евро ўғирлаганликда гумонланмоқда

    22.12.2019, 20:40

    Тошкентда ижро ҳокимияти органи вакиллари айрим номзодларнинг фойдасини кўзлаб сайлов комиссияларига босим ўтказгани маълум қилинди (видео)

    22.12.2019, 20:33

    Сурхондарёда Денов университети ташкил этилади

    22.12.2019, 20:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Швеция онкологик касалликларга қарши курашишда ҳамкорлик қилади

    Ўзбекистон | 9 июн, 09:15

    Франция Украинада дрон ишлаб чиқаради

    Дунё | 9 июн, 08:54

    Миллатлар Лигаси. Роналду ва Португалия финалда Испанияни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 9 июн, 08:02

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.