Бугун, 22 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтаётган брифингда МСК вакиллари ҳудудлардан сайлов жараёнига оид мурожаатлар бўйича вақтида маълумот эълон қиляпти, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.
«Қўйлиқ туманидаги 374-сайлов участкасида ‘Экология партияси кузатувчиси ҳар бир сайловчи 3 тадан бюллетен олиб, урнага ташлаяпти, деб участкада жанжал кўтармоқда’ деган мурожаат бўлди. Буни ўрганиш натижасига кўра, жанжал ушбу кузатувчи тушунмаганлиги оқибатида келиб чиққан. У билан ИИВ ходимлари ва комиссия аъзолари ҳамкорлигида тушунтириш олиб борилди», — деди МСКнинг котибият раҳбари Худоёр Маматов.
Шунингдек, МСК расмийси Бекобод туманидаги 260-сайлов участкаларида оилавий овоз беришга ҳаракатлар бўлаётганлиги ҳақида мурожаат келиб тушганлиги, бироқ, бу ҳаракатлар УСК аъзолари томонидан ўз вақтида бартараф этилганлигини қайд этди.
Изоҳ (0)