«Касперский лабораторияси» Ўзбекистонни мамлакатдаги фойдаланувчиларнинг компьютерлари энг кўп ҳужум хавфига учраган давлатлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда компаниянинг йиллик ҳисоботида сўз боради, деб хабар қилди Spot.
Дунёнинг турли мамлакатларидаги фойдаланувчиларнинг компьютерлари томонидан банкларнинг зарарли дастурий таъминотини юқтириш хавфини баҳолаш ва таққослаш учун ҳар бир мамлакатда «Касперский лабораторияси» маҳсулотлари ўрнатилган компанияларнинг хавфга дуч келгани ҳисоблаб чиқилди.
Ҳисобот даврида троян-шифрчилар 755 485 нафар ноёб фойдаланувчиларга ҳужум қилган, хусусан, уларнинг 209 679 таси корпоратив фойдаланувчилар ва 22 440 таси кичик ва ўрта бизнесга боғлиқ фойдаланувчилар. Ўзбекистон бу ерда иккинчи ўринда:
Шунингдек, Ўзбекистон файллар ёки бошқа ахборот ташувчи воситалар орқали компьютерларга вирус тушган давлатлар орасида ҳам бор.
Изоҳ (0)