Ўзбекистон Мусулмонлари идораси метрополитен қурилишида аянчли вафот этганлар оилаларига ҳамдардлик билдириш давом этаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларида 90 та хатми Қуръон ўқилиб, ҳалок бўлганлар руҳига бағишланди.
«Хатми Қуръонлар якунида Яратган Парвардигордан ҳалок бўлганларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини, ётган жойларини жаннат боғларидан бир боғ қилишини илтижо қилиб сўралди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)