«Тоттенҳэм» футбол клуби ўзининг уй стадиони номини сотишга харидор изламоқда, дея хабар қилмоқда The Telegraph.
Лондонликлар клуби бунинг учун йилига 25 миллион фунт сўрамоқда ва камида 15 йиллик шартнома имзолашни мўлжал қилган. Шу орқали жамоа 375 миллион фунт ишлаб олиши мумкин. Ҳозирча бирорта харидор чиқмаган.
Агар мазкур лойиҳа амалга ошадиган бўлса, у ҳолда бу йилига тўланадиган пул тарафлама рекорд бўлади. Ҳозирда Торонтодаги кўп функцияли арена ва Scotiabank ўртасидаги келишув бу борада энг қиммати ҳисобланади. 20 йиллик битм 488 миллион фунтга баҳоланган (йилига 24,4 миллион фунт).
Англия Премьер Лигаси клублари орасида эса «Манчестер Сити»нинг Etihad Airways билан тузган шартномаси энг қиммат битм ҳисобланади — йилига 21,9 миллион фунт.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)