Наманганда симоб моддасининг ноқонуний савдоси фош этилди. Бу ҳақда божхона қўмитаси ахборот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида фуқаро С.О. томонидан шиша идишга жойланган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 700 грамм симоб моддасини 6000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)