Ҳукумат қарори билан Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали маълум қилди.
Низомга кўра, товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш — Ўзбекистондан экспорт ва реэкспорт қилинаётган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни бериш, гувоҳлантириш орқали унинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказиш жараёнидир.
Сертификат Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки у томонидан ваколат берилган орган томонидан тақдим этилади.
Шунингдек, экспорт қилувчи/ариза берувчининг ариза-декларацияси асосида сертификат Савдо-саноат палатаси томонидан ҳам берилиши мумкин.
Экспертизани ўтказиш ва сертификатни расмийлаштириш харажатларини ариза берувчи тўлайди.
Тўлов миқдори хизмат турига қараб бир сертификат (экспертиза далолатномаси/эксперт хулосаси) учун ариза берувчи мурожаат қилган кундаги БҲМга нисбатан 0,2 дан 1,9 гача этиб белгиланди.
Изоҳ (0)