Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олий Мажлис Сенатида «Сенат халқ манфаатларини қандай ҳимоя қилмоқда?» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати ва Танлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар қатнашди.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Мазкур танлов журналист ва блогерлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлиб, мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олди. Жумладан, танловда олтита номинация бўйича Ўзбекистон ҳамда чет эл оммавий ахборот воситаларининг 50 нафарга яқин журналистлари ва блогерлар томонидан қарийб 500 та ижодий ишлар тақдим этилди.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Матбуот, телевидение, радио, интернет нашрлари ходимлари (журналист, фотожурналист), шунингдек, блогерлар томонидан «Сенаторнинг бир куни», «Сенатнинг халқаро фаолияти», «Сенатор сўрови натижалари», «Сенат аралашуви билан ҳал бўлган масалалар», «Сенат фаолиятидан ёрқин мисоллар» каби мавзуларда репортаж, фоторепортаж, очерк, телеочерк, радиоочерк, таҳлилий мақола, журналистик суриштирув, телекўрсатув, радиоэшиттириш каби турли жанрларда тақдим этилган материалларни ўрганиш ва белгиланган тартибда баҳолаш асосида қуйидаги журналист ва блогерлар танлов номинациялари бўйича ғолиб деб топилди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева танлов ғолибларига Олий Мажлис Сенатининг медали, 1, 2, ва 3-даражали дипломлар ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Йил давомида Олий Мажлис Сенати фаолиятини тезкор, холисона ва кенг ёритиб келаётган «Ўзбекистон 24» телерадиоканали жамоасига миннатдорлик билдирилиб, «Энг яхши ҳамкор оммавий ахборот воситаси» номинацияси бўйича тақдирланди.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Энг яхши журналистик материал учун мукофот (телевидение):
  • 1-ўрин — «UzReport» телеканали;
  • 2-ўрин — Рухсора Ғофурова (ЎзЕОАВМА Ахборот марказининг «Замон» ахборот-таҳлилий дастури муҳаррири);
  • 3-ўрин — Соҳиба Алиқулова (Наманган вилоят телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи бош муҳаррир ўринбосари).
Энг яхши журналистик материал учун мукофот (радио):
  • 1-ўрин — Сайёра Аллабердиева («Ўзбекистон 24» радиоканали катта муҳаррири);
  • 2-ўрин — Гўзал Яхудаева (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси катта муҳаррири);
  • 3-ўрин — Турсунов Зафар (ЎзЕОАВМА Радио-Ахборот маркази бош муҳаррири).

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Энг яхши журналистик материал учун мукофот (матбуот):
  • 1-ўрин — Каримова Мунисхон («Халқ сўзи» газетаси мухбири);
  • 2-ўрин — Алиева Муниса («Даракчи» газетаси мухбири);
  • 3-ўрин — Тожиева Замира («Биржа» газетаси мухбири).
Энг яхши журналистик материал учун мукофот (интернет нашрлари):
  • 1-ўрин — «Kun.uz» интернет нашри;
  • 2-ўрин — Абдураимова Норгул (ЎзА веб-сайт ахбороти таҳририяти Қонунчилик, ҳуқуқий тарғибот ва коррупцияга қарши курашиш бўлими мудири);
  • 3-ўринлар — «Qalampir.uz» интернет нашри; Поваров Дмитрий – «Россия сегодня» халқаро ахборот агентлиги (Россия) мухбири; Авезматов Шерали – «Fars News» ахборот агентлиги (Эрон Ислом Республикаси) мухбири.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Энг яхши журналистик материал учун мукофот (фотожурналистика):
  • 1-ўрин — Мадина Нурманова – («Daryo.uz» интернет нашри фотомухбири);
  • 2-ўрин — Муҳаммаджон Ғаниев – («Kun.uz» интернет нашри фотомухбири);
  • 3-ўрин — Ҳасан Пайдоев – («Хalq so‘zi.uz» интернет нашри фотомухбири).
Энг яхши журналистик материал учун мукофот (блогерлар):
  • 1-ўрин — Нозимжон Сафаров («Нозимсафари» Telegram канали муаллифи, блогер);
  • 2-ўрин — Қобил Хидиров – («Давлетовуз» Telegram канали муаллифи, блогер);
  • 3-ўрин — Шаҳноза Соатова – («Шаҳнозхон» Telegram канали муаллифи, блогер).

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Android телефонларда зилзиладан огоҳлантирувчи функцияни ёқиш усули (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим