• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенатор Гавҳар Алимова: Тунги барларда юрган қизлар бизни қийнамоқда

    ЎзА мухбирининг Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Гавҳар Алимова билан суҳбати хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, оиладаги ўрнини мустаҳкамлаш борасидаги ютуқлар ва камчиликлар мавзусида бўлди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    — Бош қомусимизда эркак ва аёл тенг ҳуқуқли дейилган бўлса-да, нега улар тенг эмас? Биз доим аёллар билан ишлаймиз, лекин нега эркаклар билан ҳеч бир ташкилот шуғулланмайди? Бунда «Нуроний», маҳалла посбонларининг ўрни қани? , — дейди сенатор Г.Алимова. — Мисол учун, яқинда Пайариқда эркак аёлини қасддан ўлдирди. Мен ўша аёл билан суҳбат қурган эдим. Қўлимда у аёл билан қилинган суҳбатлар ва тушунтиришлар жамланган катта папка бор. Эркак билан эса ҳеч ким суҳбатлашгани, гаплашгани йўқ. Оқибатда фожиа юз берди.

    Олдин муаммоларни яширардик, энди уларни очиқча айтяпмиз. Шу мақсадда ҳар бир ҳудудда 30 нафардан иборат жамоатчилик гуруҳи фаолият юритиб, муаммолар аниқланмоқда. Хусусан, йил давомида тўрт минг нафар оғир аҳволдаги аёллар рўйхати шакллантирилиб, 80 фоизига ёрдам берилди. Имтиёзли кредитлар, имконияти чекланган фуқароларга аравачалар, қўлтиқтаёқ олиб беряпмиз.

    — Кўпгина хотин-қизлар учинчи шахснинг аралашуви туфайли тақдири ўзгариб, бахтсиз бўлаётганини кузатиш мумкин.

    — Минг афсуски, оилада учраётган зўравонликларда учинчи шахс, айниқса, қайноналарнинг аралашуви учрайди. Лекин, баъзида шунга мажбур ҳам бўлади. Келиннинг қўлидан иш келмайди, тили эса жуда узун. Бундай пайтда эркак ғазабланиб, масъулиятсизлик билан фарзандлари онасига зўравонлик қилиши бор нарса.

    Бундай вақтда кўп ҳолларда аёллар жабрланади. Сабаби, шаърий никоҳ билан оила қурилган. Таъзиқ бўлганда, ажрим ҳолати юзага келганда аёл ҳеч қандай ҳимоясиз, уйсиз, кўчада қолади. Ҳар бир аёл ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши учун аввало ҳуқуқий саводхонлигини ошириши керак. Баъзи ота-оналар эр чиқди, бериб юборсам, ҳаёти давом этади, деб адашади. Қонуний никоҳ асосида, муносиб турмуш қурадиган йигитга бериш хаёлига ҳам келмайди.

    — Қонуний никоҳдан ўтмаслик, туғиладиган фарзанднинг тақдирига қандай таъсир қилади?

    — 2018—2019 йилларда вилоятда 5 мингдан ортиқ шаърий никоҳ билан яшаётган оила аниқланди. Ҳозирда уларнинг 4 мингтаси ФХДЁдан ўтказилди. 300 яқин фуқаро қонуний никоҳдан ажрашмаган бўлса-да, бошқа оила қурган.

    Бунда улар тиббий кўрикдан ҳам ўтмай оила қурган. Ўйлаб кўринг, йигит ёки қиз ҳар хил, жумладан, юқумли касалга чалинган бўлиши ҳам мумкин. Яқинда бир аёл йиғлаб келди, шаърий никоҳ билан турмушга чиқиб, эридан сил юқтирган. Яна бир аёлни ўргандим. Турмуш қургач, олти ойдан кейин соғлиғи ёмонлашган, ҳомиладор бўлсам керак деган фикрда шифокорга борса, СПИД аниқланган.

    — Қайси ҳудудларда хотин-қизлар билан боғлиқ зўравонлик ҳолатлари, кам таъминланганлик, ишсизлик кўп учрайди?

    — Оқдарёда тунги барларда юрган қизлар бизни қийнамоқда. Бунда асосий муаммо онада. Кечаси қизи чиқиб кетса, она қандай қилиб билмаслиги мумкин. Яқинда 16 ёш қизнинг ҳомиладорлиги аниқланди. У 15 ёшда шу йўлга кирган, она билмадим, дейди елка қисиб. Бу жавобми? Нима учун қизининг тарбияси билан шуғулланиб, дилдан суҳбатлашмайди. Нега ота ўғлининг юриш-туришини назорат қилмайди, ўтириб гаплашмайди. Қани оилада отанинг ўрни?

    Тўғри, мактаб-чи, деймиз, у таълимга жавоб беради. Маҳалла деймиз, қарайди қиз кўчада тинч юрибди. Ҳамма нарса оилада, уйда юз бермоқда. Мисол учун, куни кеча 17 ёш қиз уйдан чиқиб кетган. Онаси телефон қилиб «Илтимос, шу қизимни қаматиб юборинг», дейди. Ёш қиз ичаркан, чекаркан, уйдан чиқиб кетиб, бир ҳафта, ўн кун йўқ бўлиб кетармиш. Ҳаракат қилиб, бир кунда топдик. Шаҳарга олиб келиб, психолог бириктирдик. Битта дарсдан кейин қочиб кетди. Психолог ҳафтасига уч марта қатнаб, қизни уйига бориб дарс ўтмоқда. Тарбия оилада бўлмагандан кейин қийин экан.

    Пасдарғом, Ургут туманларида ҳам қатор масалалар мавжуд. Бу ҳудудларда аҳоли зич жойлашган, кам таъминланганлар ҳам нисбатан кўпроқ. Ургутдаги энг катта муаммо — қизларнинг эрта турмушга берилиши. Аёл фақат бола катта қилади, рўзғор қилади, деган тушунчалар даври ўтди. Қизларга замонавий билим бериш, ўқитиш, керак бўлса, кучли тадбиркор ва сиёсатчи қилиб тайёрлашимиз керак.

    — Кейинги вақтларда маҳаллаларда, туман, вилоят кесимида тадбирбозликлар авж олган? Қачон ишлаб бўлади бундай ҳолатда?

    — Шунинг учун маҳаллада ҳисобот учун ўтаётган тадбирларга чек қўйиб, мутахассисларни жалб қилиб, жойларда манзилли, аниқ тарғибот ўтказишимиз керак. Тўғри, биз аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, билимларини бойитишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун тадбирларни кўпайтириш ҳамда уларни юзаки ўтказмаслик керак. Энг ёмони нима, биласизми? Бундай йиғилишларга масъулиятли одамлар келади. Ичкиликка берилган эркак ёки таъзиққа учраётган аёллар келмайди. Муаммосини яширади. Энди яшириш вақти ўтиб кетди. Маҳаллага чиқиб мурожаат қилиши керак.

    Ҳозирда бандлик масаласи Уругутда кўрилмоқда. Трикотаж ишлаб чиқаришга мўлжалланган иншоотлар Пайариқда қурилди. Энг оғир туманлар — Қўшработ, Оқдарё, Иштихонда катта тикув цехлари ишга туширилди. Бу каби ишлаб чиқариш корхоналари янада кўпайса, муаммоларни ечиш ҳам осонлашади. Бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳам кенг ҳамкорлик қилинмоқда. Мисол учун, Европа Иттифоқи, Франциянинг ACTED гуманитар ёрдам ташкилоти кўмагида чекка қишлоқлардаги қийналган хотин-қизларга қайтарилмайдиган кредит бериш йўлга қўйилди. Бу пуллар уларга қорамол, тикув машинаси, сартарошхона учун жиҳозлар, асалари уялари, иссиқхона ташкил қилишига бемалол етди.

    13.12.2019, 22:29   Изоҳ (0)   27938
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Янги йил байрами муносабати билан 91 ва 115-йўналишдаги автобуслар ҳаракати йўналишида ўзгариш бўлади

    13.12.2019, 22:13

    Қозоқ давлат юридик университети ўзбекистонлик мактаб битирувчиларига грантлар ажратди

    13.12.2019, 21:57

    Кўзи ожизлар жамиятига тегишли «Шоҳимардон» дам олиш маскани «ўз эгасини топа олмаяпти»

    13.12.2019, 21:43

    Самарқандда 25 ёшли йигит ухлаб ётган жойида чавақлаб кетилди

    13.12.2019, 21:12

    Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ ДИИҲБ Сайловларни кузатиш миссияси раҳбарини қабул қилди

    13.12.2019, 20:56

    Экопартия вакили Россия дарёларининг бир қисмини Оролга қуйишни таклиф қилди

    13.12.2019, 20:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05

    Европа Иттифоқи давлатларига кириш нархи 3 баравар ошиши мумкин

    Дунё | 20 июл, 18:30

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.