Тошкент шаҳрида Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан байрам тантаналари ўтказиладиган майдонларда эркин ҳаракатланишни таъминлаш мақсадида аксарият кўчаларда транспорт воситалари учун ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар берди.
Маълум қилинишича, Истиқлол кўчасининг Зарафшон кўчасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмида автомобиллар вақтинча ҳаракатланмайди. Шу жумладан, ҳудуддан ўтувчи 91 ва 115-йўналиш автобуслари ҳам ўз ҳаракатини маълум масофага ўзгартиради.
Мазкур икки йўналиш автобуслари Чорсу савдо марказидан қайтишда «Марказий офицерлар уйи» бекатини четлаб ўтган ҳолда, Навоий ва Амир Темур кўчалари орқали ҳаракатланади.Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар марказидаги баъзи кўчаларида байрам муносабати билан қарийб бир ойга транспорт ҳаракати чекланишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)