Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик Жошуа Мендес Массачусетсдаги Кейп-Код пляжи бўйлаб сайр қилиб юрганида 36 йил аввал жўнатилган шиша ичидаги мактубни топиб олди, деб хабар берди «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Жошуа соҳилда бутунлай қум ичига кўмилиб қолган шиша идишни тасодифан кўриб қолди.

У шиша ичидан 11 ёшли Женни Браун исмли қизчанинг хатини топиб олди. Хат 1983 йил 14 май куни Жонспор шаҳридан юборилган. Қизча унга мактуб ёзишларини сўраган ҳамда манзилини илова қилган.

Мендес ўзининг 73 ёшли отаси Пол билан Женнини излаб топишга қарор қилди ҳамда ижтимоий тармоқларда бу ҳақда эълон қолдирди.

Ушбу постга Кети Мари Браун исмли фойдаланувчи изоҳ қолдириб, Женни Браун унинг опаси эканлиги ҳамда у ҳозиргача Жонспор шаҳрида яшашини ёзди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оқ қумли пляжлар, экзотика ва буддалар мамлакати: Краби ороли ҳақида туристлар нималарни билиши лозим?
Марказий Осиё
Қозоғистонда икки нафар ўзбекистонликнинг 3 йил давомида тутқунликда ушлаб турилгани аниқланди
Дунё
Анқарадаги ракета заводида портлаш юз берди, беш ишчи ҳалок бўлди