Украина президенти Владимир Зеленский Евроиттифоқ мамлакатларини Россияга қарши санкциялар босимини давом эттиришга чақирди. Мазкур баёнот Зеленский томонидан Европа кенгашининг президенти Шарль Мишель билан телефон орқали бўлиб ўтган мулоқот чоғида қилинган. Бу ҳақда Украина президентининг расмий сайтида маълум қилинди.
Украина президенти Европа мамлакатларининг Украинани қўллаб-қувватлаш ва унинг ҳудудий яхлитлиги масаласидаги бирлиги ўзгаришсиз қолишига умид билдирган. Шунингдек, Зеленскийнинг умид қилишича, Минск шартномаси тўлиқ бажарилмагунча ва Украина ҳудуди 2014 йилдаги чегараларгача қайта тикланмагунча, Россияга қарши санкциялар бекор қилинмайди.
Икки сиёсатчининг мулоқоти 15—16 декабрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа кенгаши йиғилиши арафасида бўлиб ўтди. Йиғилишда Евроиттифоқнинг аъзо мамлакатлари Россияга қарши санкцияларни узайтиришнинг мақсадга мувофиқлигини муҳокама қилади.
Изоҳ (0)