Қашқадарёда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни 15 та шаҳар ва туман ҳокимликларининг Абул Муин Насафий зиёратгоҳида қуръон тиловат қилиб, юрт ҳақига дуо ўқиши билан бошланди, — дея хабар беради «Дарё» мухбири.
Тонг азондан зиёратгоҳда 15 та қўй сўйилиб, халққа тарқатилди.
Байрам тантанаси Қарши шаҳридаги «Геолог» стадионида бошланиб, хўроз уриштириш, қўчқорлар жанги ва полвонлар кураши билан давом этди.
Кураш мусобақасида нафақат ёшлар, кекса отахонлар ҳам иштирок этиб, йиғилганлар кайфиятига кўтаринкилик бағишлади.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Зоир Мирзаев қишлоқ хўжалиги ходимларини қутлаб, байрам билан самимий муборакбод этди. Бир гуруҳ ходимларни муваффақияти билан қутлади. Эсдалик совғалари топширилди.
Фото: «Дарё»
Тадбир бир пиёла чой устида давом этиб, эл ардоғидаги ҳофиз Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг куй-қўшиқлари билан қизиди.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган.
Изоҳ (0)