«Барселона» футбол бўйича Испания чемпионатининг 16-турида «Мальорка» устидан йирик ғалабага эришди (5:2).
Каталонияликлар клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген мазкур ўйинда самарали узатма амалга оширди. Унинг пасидан кейин Антуан Гризманн рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Бу тер Штеген учун ушбу мавсумдаги иккинчи голли узатма бўлди. Германиялик дарвозабон сентябрь ойида «Хетафе»га қарши ўйинда (2:0) Луис Суареснинг голига ҳаммуаллиф бўлганди.
Opta маълумотларига кўра, тер Штеген Европа кучли бешлик лигалари футболчилари орасида ушбу мавсумда иккита самарали узатма амалга оширган ягона дарвозабон бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)