«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Реал»ни тарк этганига афсус чекмоқда, дея хабар қилмоқда ABC.
Таъкидланишича, Роналду собиқ жамоадошлари билан бўлган суҳбатда бу ҳақда айтиб ўтган. Унинг фикрича, агар «Реал»да қолганида яна иккита «Олтин тўп» совринига эга чиққан бўларди.
Португалиялик футболчи 2018 йилнинг ёзида «Реал»дан туринликлар сафига ўтганди. Ўша йили «Олтин тўп»га мадридликлар ярим ҳимоячиси Лука Модрич эга чиқди, 2019 йилги соврин эса «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига насиб этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)