Мадриднинг «Реал» клуби «Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни ўз сафига қўшиб олиш истагида, дея хабар қилмоқда Mirror.
Таъкидланишича, мадридликлар январь ойида габонлик футболчи борасида таклиф билан чиқмоқчи. Шу билан бир қаторда «Реал» музокараларга ўтган ёзда «Айнтрахт»дан 60 миллион еврога харид қилган ҳужумчиси Лука Йовични қўшишга тайёр.
Обамеянгнинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади. Аввалроқ 30 ёшли футболчи лондонликлар билан келишувни узайтиришни истамаётгани хабар қилинганди. Унинг нархи айни дамда 70 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Лука Йович Мадрид клубига келганидан буён 11 ўйинда қатнашди ва битта гол урди. Обамеянг эса «Арсенал» сафида ушбу мавсум 12 та гол уришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)