Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Белдирсой» болалар соғломлаштириш оромгоҳи 9,5 млрд сўмлик бошланғич нархда савдога чиқарилди. Бу ҳақда электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази хабар берди.
Аукционда иштирок этиш учун электрон аризаларни қабул қилиш бошланган ҳамда 2020 йилнинг 12 февралига қадар давом этади.
Аукцион савдо очиқ тарзда ўтказилиб, 2020 йилнинг 14 февраль куни 09:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)