«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маҳаллий йўналишларда йўловчиларга чегирмалар тақдим этмоқда. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 ноябрдаги ПФ-5875-сонли «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 31 декабрь – 2020 йилнинг 2 январь кунлари маҳаллий йўналишларда йўловчиларга чегирмалар тақдим этади:
- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941—1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган – 50 фоиз;
- Олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабалари – 15 фоиз;
- Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15 фоиз;
- Коллектив (ҳамкасабларга) (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) – 15 фоиз;
- «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга - 10 фоиз.
Изоҳ (0)