Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «А.Р.» МЧЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахслари томонидан 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари талон-торож этилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилди.
МЧЖ тижорат банкларидан дори-дармон воситаларини хорижий давлатлардан импорт қилиш учун 3,8 миллон АҚШ доллари миқдорида қарз кўтарган. Бироқ импорт шартномаларидаги нархлар сунъий равишда ошириб кўрсатилиши эвазига 1 миллион доллар миқдоридаги кредит маблағи «сингиб кетади».
Бу шундоқ ҳам хориждан келтирилган қиммат дори-дармонлар нархи баттар ошиб кетишига олиб келади.
Мазкур ҳолат юзасидан «А.Р.» МЧЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)