Тожикистон совуқ об-ҳаво бошлангани ва республиканинг ички эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилишни тўхтатди, деб хабар бермоқда «Asia-Plus».
Қайд этилишича, аввалги эришилган келишувларга кўра Душанбе Тошкентга электр энергиясини фақат апрелдан октябргача, Тожикистоннинг ички эҳтиёжлари тўлиқ таъминланган вақтда экспорт қилади.
2019 йилнинг апрель—сентябрь ойларида Тожикистон Ўзбекистонга қарийб 1,5 миллиард кВт/соат электр энергияси экспорт қилган.
Сентябрь ойидан бошлаб ички эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида электр энергиясини қўшни давлатга экспорт қилиш камайтирилган.
Ноябрь ойининг ўрталарида Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилишни бутунлай тўхтатди. Энди у келгуси йилнинг апрель ойи бошида қайта тикланади.
Аввалроқ Ўзбекистонга 1 декабрдан «Туркманэнерго» электр етказиб бериши, натижада электр энергиясидаги узилишлар сони кескин камайиши айтилган эди.
Изоҳ (0)