Black Rose тунги клубида «чегарадан чиқиб кетгани» учун ички ишлар бўлимига олиб келинган У.Ш. навбатчилик қисми ходимининг талабларига бўйсунмасдан унинг юзига «калла қўйиб», тан жароҳати етказди, деб хабар бермоқда «Xabar.uz».
Қайд этилишича, воқелик шу йилнинг 3 декабрига ўтар кечаси Тошкентнинг Чилонзор туманида рўй берган. «Калла қўйган» шахс C.Protect адвокатлик фирмаси адвокати эканлиги айтилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан У.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу моддада энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум жазоси белгиланган.
Изоҳ (0)