• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Физика ўқитувчиси математикадан, жисмоний тарбия ўқитувчиси эса рус тилидан дарс беради». Яккабоғдаги мактабда дарс соати сотилиши айтилмоқда

    Яккабоғ туманидаги 66-мактаб ўқитувчилари мактабда соғлом муҳит йўқлиги, физика фани ўқитувчиси математика фанидан, жисмоний тарбия ўқитувчиси эса рус тилидан дарс беришини айтиб, халқ таълими мутасаддиларини дарс соатларини сотишда айбламоқда. Бу ҳақда «Дарё»га мурожаат қилган ўқитувчилардан бири Маҳфуза Раҳимова бунда туман халқ таълими мудири Узоқ Нурматовнинг «қўли борлиги»ни таъкидламоқда.

    Фото: «Дарё»

    — Туман халқ таълими бўлими мудири дарс соатини сотади, — дейди Маҳфуза Раҳимова.

    Дарс соати сотилишидан шубҳаланаётган ўқитувчининг айтишича, мудир ишдан ташқари пайт — оқшомда мактабга келиб синф раҳбарликка даъвогар ўқитувчиларга савол берган ва фақат ўзи қўллаб-қувватлаган ўқитувчидан жавоб эшитган. Маҳфуза Раҳимова жавоб беришга ҳаракат қилиб, қўл кўтарса ҳам эътибор бермаган. Ва натижада ўша ўзи қўллаган ўқитувчига синф раҳбарликни топшириб кетган.

    Маҳфуза Раҳимова

    Маҳфуза Раҳимова
    Фото: «Дарё»

    — 7 та метод бирлашма бор, ўшалар имтиҳон қилиши керак бўлган ишни мудирнинг ўзи қиляпти, — дейди Маҳфуза Раҳимова. — Нега? Чунки бу ерда манфаатдорлик бор. Мудир директорлар билан келишиб, ўзининг одамларига дарс соатлари-ю синф раҳбарликни топшириб кетяпти.

    «Дарё» мухбири билан суҳбаташган 66-мактаб ўқитувчиларининг маълумот беришича, мудирдан ўрнак олган мактаб раҳбари ҳам таниш-билишчилик қилиб, физика фани мутахассислигига эга бўлган ўқитувчига математика дарсларини топшириб қўйган. Жисмоний тарбия ўқитувчиси эса рус тилидан дарс беради.

    Фото: «Дарё»

    — Физика фани ўқитувчиси 3 йил давомида математикадан дарс бериб келди, — дейди ўқитувчилар. — Мутахассис бўлмаса ҳам дарс соатлари ўша ўқитувчига топшириб қўйилди. Мактабимизда коррупция илдиз отган.

    Мактаб директорининг тан олишича, ҳақиқатан ҳам физика мутахассиси мактабда математика фанидан дарс бериб келган. Аммо яқинда ўқитувчига берилган дарс соатлари олиб қўйилган.

    Мухтор Солиев

    Мухтор Солиев
    Фото: «Дарё»

    — 13 соат математика дарсини ҳақиқатан ҳам физика ўқитувчиси ўтарди, лекин яқинда «олиб ташладик», — дейди Мухтор Солиев.

    Мактаб ўқитувчиларининг таъкидлашича, бошланғич синфларга ўтилиши керак бўлган табиат фанини ҳам география мутахассислигига эга бўлган юқори синф ўқитувчиси ўтади.

    — Ўзи бошланғичларга дарс соати етмайди, шундай бўлса-да бошланғич синф ўқитувчилари ўтиши керак бўлган  табиат фани география ўқитувчисига бериб юборилган, — дейди бошланғич синф ўқитувчилари Бахтигул Ғофурова ҳамда Холида Худойқулова. Вилоят халқ таълими бошқармаси масъулларига ҳам шу бўйича мурожаат қилиб, бошланғич синф ўқувчиларига табиацҳунослик фанини ким ўтиши кераклигини сўрадик. Бошланғич синф ўқитувчилари дейишди. Аммо директор бундай фикрда эмас.

    Холида Худойқулова

    Холида Худойқулова
    Фото: «Дарё»

    — 18 йилдан бери ўқитувчилик қиламан, аммо айни кунда бор-йўғи 2 соат дарс беришган, — дейди ўрта-махсус маълумотли бошланғич синф ўқитувчиси Феруза Панжиева. – Тўғри, олий маълумот олсам кўпайтиришар, аммо иш тажрибамга ҳам эътибор беришса бўларди-ку. «Завуч»нинг менда хусумати бор. Ҳатто менга қўл кўтаришгача борган.

    Феруза Панжиева

    Феруза Панжиева
    Фото: «Дарё»

    Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Шоира  Самадова ўқитувчи Феруза Панжиева билан келишмовчиликка борганини тан олди, аммо қўл кўтарганини рад этди.

    — Тўғри, ўртамизда дарс соатлари сабаб келишмовчилик бўлган, аммо қўл кўтарганим ёлғон, — дейди Шоира Самадова. — Аксинча, унинг ўзи мени синфхонага қамаб, чиқармасликка ҳаракат қилди.

    Мактаб раҳбариятининг маълумот беришича, мактабда айни кунда 645 нафар бола таҳсил олади. Мактабда дарс берувчи 58 нафар ўқитувчининг 34 нафари бошланғич синф ўқитучилари.

    — Бошланғич синф ўқитувчиларимиз ҳеч тинчимади, тинчимади-да, — дейди мактаб директори. — Нима қилишга ҳам ҳайронман.

    Бахтигул Ғофурованинг фикрича, бунга мактабдаги адолатсизлик сабаб. Мактабда ўқитувчилар ўртасида дарс талашувлари авж олган. Ва оқибатда ҳатто ўқувчилар ҳам ўқитувчиларни ҳурмат қилмай қўйган.

    Бахтигул Ғофурова

    Бахтигул Ғофурова
    Фото: «Дарё»

    — Мактабда қадримиз йўқ, мактаб раҳбари ва ўринбосарлари адолатсиз иш юритади. Энг ачинарлиси, мактабдаги машмашалар ва дарс ташалувлари сабаб ҳатто ўқувчилар ҳам бизни ҳурмат қилмай қўйди. Залда ўтаётган пайти бизни туртиб ўтишмоқда. Умуман қўрқишмайди ва ҳурмат қилишмаяпти.

    Бошланғич синф ўқитувчиси Холида Худойқулованинг таъкидлашича, мактабдаги ушбу муҳитга мактаб раҳбарияти айбдор.

    — Раҳбарлар уқувсиз, шу боисдан ҳам биз бошланғич синф ўқитувчиларидан раҳбар қўйилиши тарафдоримиз, — дейди Холида Худойқулова.

    Таассуфки, мактабда дарс соатлари талаш бўлаётган бир пайтда ўқитувчиларнинг ўтилмаган дарси учун ҳақ тўлаш ҳолати ҳам мавжуд экан.

    Шаҳноза Эргашева

    Шаҳноза Эргашева
    Фото: «Дарё»

    — Сентябрь ойида менга 9 соатга ҳақ тўлашган, аммо 6 соат дарс ўтганман, — дейди бошланғич синф ўқитувчиси Шаҳноза Эргашева.

    Мутасадди буни қуйидагича изоҳламоқда.

    — Ойлик иш ҳақларини ҳисоблаш вақти келганда ҳисобчи дастлабки маълумотга таяниб, ўқитувчимизга 9 соатга ҳақ тўлаган, — дейди Шоира Самадова. – Аммо кейинги ойда ортиқча тўланган пул ушлаб қолиниши керак эди. Аммо кейинги ой ушлаб қолиндими ёки йўқми буни аниқ билмайман.

    Шоира Самадова

    Шоира Самадова
    Фото: «Дарё»

    Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ойбек Каримов ҳамда тарих фани бўйича магистр дипломига эга Муродулла Юсуповлар мактабдан дарс берилмаётганидан шикоят қилиб, ишга киришда таниш-билишчилик борлигига шаъма қилмоқда.

    — Қишлоғимиздан 8-10 километр узоқликдаги мактабга қатнаб ишлайман, — дейди Ойбек Каримов. – Қиш пайтида қатнайман деб соғлиғимни йўқотдим, юзимдаги нерв томирларим шамоллаб, асоратлари қолди. Мудирга қатнайвериб, чарчадим. Қишлоғимиздаги 66-мактабдан дарс беринг десам, бир йил ишлаб туринг деб 24-мактабга юборишганди. Ҳалигача дарс бермай сарсон қилишяпти. «Завуч» ва бошқалар дарсни бўлиб олишиб, бизга имкон  беришмаяпти. Мен ҳам қишлоғимда ишлашни, элимга нафим тегишини истайман. Туман халқ  таълими бўлими мудири бизни эшитмайди, вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарига ҳам қатнаб чарчадим. Тополмайман.

    Ойбек Каримов

    Ойбек Каримов
    Фото: «Дарё»

    Ушбу қишлоқдан чиққан ва тарих фанидан магистр дипломига эга Муродулла Юсупов қишлоғидаги ушбу мактабда тарих фанидан ортиқча дарс соатлари бўлишига қарамасдан қўшни қишлоқдаги 65-мактабга қатнаб ишлашга мажбур бўлаётганини айтмоқда.

    — Социология мутахассислигига эга ўқитувчи, тарихдан дарс ўтяпти, мен ҳам мутахассисман, қишлоғимда ишлашни хоҳлайман, — дейди Муродулла Юсупов.

    Муродулла Юсупов «Дарё» мухбирига мурожаат қилгани ва муаммо ҳақида айтгани боис директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Шоира Самадованинг таҳдидига учраётганини билдирмоқда.

    Муродулла Юсупов

    Муродулла Юсупов
    Фото: «Дарё»

    — Сен ёшлик қилдинг, ҳали кўрасан, деди Шоира  Самадова, — дейди Муродулла Юсупов. – Майли нима дейишса, нима қилишса ҳам. Мен фақат ҳақимни талаб қиляпман. Ўзимнинг қишлоғимда 2 соат дарс беришса ҳам майли. Ишлайман.

    Мурожаатни ўрганар чоғи, кўрган- кечирганларимиз ўқитувчиларнинг дарс талашувлари-ю мактаб раҳбариятининг ўзини оқлашга уриниши кўриб, мактабда ўқувчилар тақдири, дарс сифати ҳеч кимни ташвишлантирмаётганига гувоҳ бўлдик. Мактаб ўқитувчиларнинг дарди дарс соатини кўпайтириш бўлса, мактаб раҳбарияти сувдан қуруқ чиқишга интилмоқда. Болалар тақдири, дарс сифати эса кейинги ўринларда. Эссиз, эссиз...

    Халқ таълими вазирлиги бунга нима деркин?

    04.12.2019, 09:03   Изоҳ (0)   33134
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Минск ҳайвонот боғига Тошкентдан бир жуфт шер келтирилади

    04.12.2019, 08:45

    Андижондаги турфирма томонидан Умра зиёратига жўнатилган 14 нафар ўзбекистонликнинг визаси сохта бўлиб чиқди

    04.12.2019, 08:14

    Самарқанд, Гулистон ва Жиззахда ер ости силкинишлари сезилди

    04.12.2019, 07:59

    Сайловчилар вақтинча яшаш жойида ҳам овоз беришда иштирок этиши мумкинлиги маълум қилинди

    04.12.2019, 07:14

    Оҳангаронда 53 ёшли пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

    03.12.2019, 23:10

    Қозоғистондан Ўзбекистонга 2019 йилнинг 10 ойида 308 млн доллар жўнатилди

    03.12.2019, 22:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Telegram’да фактларни текшириш функцияси пайдо бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:15

    “Келаси ой учун 20 млн сўм бериб тур дейди”. Шерзод Кудбиев ўз ходимлари олдиндан солиқ ундираётганини қоралади

    Иқтисодиёт | 29 июн, 18:35

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    Дунё | 29 июн, 18:10

    Эрон: Исроилнинг қамоқхонага ҳужумида 71 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 29 июн, 17:30

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00

    “Дипломга қизиқиш камайиши табиий ҳол” — Қўнғиротбой Шарипов абитуриентлар сони нега қисқараётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:46

    Луис Энрике тарихдаги энг зўр футболчи номини айтди

    Спорт | 29 июн, 16:31

    Яҳудий давлати Ғазода 81 кишини ўлдирди

    Дунё | 29 июн, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.