Тошкентдаги «Ўзбекистон» халқаро форумлар саройида «3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўз нутқи билан очиб берди.
Байрам тадбирида Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси йил лауреатларини эълон қилди. Унга кўра, Параканоэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шахноза Мирзаева «Йилнинг энг яхши аёл спортчиси» номига лойиқ кўрилди. «Йилнинг энг яхши эркак спортчиси» соврини эса Пара атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бобир Омоновга топширилди.
Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон эстрадасининг машҳур санъаткорлари ҳам ўз чиқишлари билан қатнашди.
Изоҳ (0)