Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қирғизистонга Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши арафасида берилган ваъдалар ҳали ҳам бажарилгани йўқ, мамлакат бу иттифоққа қўшилишдан фақат ютқазди. Бу фикр Қирғизистон парламенти аъзоси Кенжебек Бокоев томонидан билдирилди.

Фото: EADaily

Фото: EADaily

«Агар Евросиё иқтисодий иттифоқи Қирғизистонга фойда келтирмайдиган бўлса, у ҳолда бундай иттифоқ таркибидан чиқиш керак», — деди Қирғизистон парламенти депутати Кенжебек Бокоев парламентнинг Иқтисодий ва фискал сиёсат масалалари бўйича қўмитаси йиғилишида.

Унинг айтишича, ЕОИИга кириш олдидан Қирғизистонга маълум бир ваъдалар берилган, бироқ ҳозир бу ваъдалар бажарилаётгани йўқ. Масалан, иттифоқ мамлакатлари ичида маҳсулотларнинг тўсиқсиз ташилишини таъминлаш ваъда қилинган эди, бироқ ҳозирда Қозоғистондан Қирғизистонга ёқилғи-мойлаш материалларини олиб кириш имконсиз.

«Бизга мамлакатлар ўртасида пул маблағларининг эркин айланмаси йўлга қўйилади, дейишганди. Лекин бу ҳам бўлгани йўқ, аксинча, чекловлар мавжуд. ЕОИИга қўшилгач, Қирғизистон барча фронтларда, айниқса, қишлоқ хўжалигида ютқазди. Нега Россия ва Қозоғистондан Қирғизистонга ҳайвонлар тирик ҳолда олиб кирилиши мумкин-у, лекин Қирғизстондан уларга олиб кириш мумкин эмас?», — дея савол қўйди қирғизистонлик депутати.

Маълумот учун, ҳозирда Россия, Қозоғистон, Беларусь, Armaniстон ва Қирғизистон Евросиё иқтисодий иттифоқи аъзолари ҳисобланади; Молдова кузатувчи-давлат мақомида. Бундан ташқари, Вьетнам, Эрон, Хитой, Куба ва Сербия билан эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги келишувлар имзоланган.

Сўнгги вақтларда ушбу иттифоққа Ўзбекистоннинг ҳам қўшилиши эҳтимоли фаол муҳокама қилинмоқда. Ўзбекистон Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг сўзларига кўра, иттифоққа қўшилиш имкониятлари Ўзбекистон ҳукумати томонидан сўнгги уч йилдан бери ўрганилмоқда. Ўзбекистонни 2030 йилга қадар комплекс ривожлантириш концепцияси лойиҳасида Ўзбекистон ушбу иттифоққа 2022—2025 йилларда аъзо бўлиб кирмоқчи экани билдирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар