КХДР ТИВ Япония бош вазири Синдзо Абэни Шимолий Кореяда синовдан ўтказилган ракеталарнинг турлари борасида йўл қўйган хатоси учун кескин танқид қилди. Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти KCNA агентлигининг сайтида эълон қилинган, деб ёзмоқда «Интерфакс».
Шимолий Корея дипломатларининг сўзларига кўра Абе КХДРда синовдан ўтказилган ракета тизимларини баллистик ракеталари билан адаштириб юборган.
Пхенян синовдан ўтказилган қурол-яроғнинг қандай турдаги ракета экани яширмай ошкор қилингани ва ҳатто суратлари ҳам эълон қилинганини билдирган. Баёнотда Япония бош вазирининг хато гапириб, ўзини-ўзи уятга қўйганлиги ҳам қайд этилган.
Мавзуга доир:
1 августда АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Пхенян баллистик ракета синовларини тўхтатишни келишиб олганини таъкидлаганди.
Изоҳ (0)