• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини мустаҳкамлаш концепция лойиҳаси эълон қилинди

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан «Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш концепцияси тўғрисида»ги қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига муҳокама учун қўйилди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Лойиҳа шу йилнинг 21 ноябрь куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига қўйилган, қарор лойиҳаси муҳокамаси 6 декабрга қадар давом этади.

    Лойиҳада бир қанча фойдали таклифлар берилган.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоатчиликни Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги ижобий имижини илгари суриш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш жараёни ва унинг натижалари юзасидан кенг хабардор қилади.

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хорижда мамлакатнинг ижобий имижини фаол илгари суриш бўйича тизимли сиёсий-дипломатик иш олиб борилишини таъминлаш юклатилган.

    Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш ва илгари суришнинг асосий тамойиллари сифатида қуйидагилардир кўрсатилган:

    • хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, хорижий нодавлат ташкилотлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан конструктив ва очиқ мулоқот олиб боришга тайёрлик;
    • холислик, тизимлилик, доимийлик ва изчиллик;
    • илмий жиҳатдан асосланганлик;
    • ўзаро ишонч ва ҳурмат, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
    • оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги ва мустақиллиги;
    • тинчлик, инсонпарварлик, бағрикенглик, инсон ҳуқуқи ва манфаати қадриятлари ғояларига содиқлик;
    • ҳукумат қарорларини қабул қилишда мамлакатнинг ижобий халқаро имижини мустаҳкамлаш сиёсатининг асосий йўналишларини ҳар томонлама инобатга олиш.
    Имиж сиёсатининг асосий йўналишлари ҳам белгиланди:

    Маданий-гуманитар соҳада:

    — Ўзбекистоннинг дунёдаги ижобий имижини шакллантириш ва илгари суришга қаратилган халқаро ПР-тадбирларини тизимли тарзда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

    — мамлакатнинг «тасвирий« қиёфасини бойитиш мақсадида минтақалар ва мамлакатнинг маданий ва тарихий меросини жаҳон алоқа каналларида оммавий равишда намойиш этиш;

    — Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар учун яратилган ҳуқуқий ва иқтисодий шароитлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этувчи ахборот порталларини такомиллаштириш;

    — рақобатбардош, сифатли таълим тизимини шакллантириш ва аҳолининг узлуксиз таълим олиши учун имкониятлар яратиш, чет эл фуқароларини Ўзбекистон олий ўқув юртларига ва касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга жалб этиш;

    — Ўзбекистон олий ўқув юртларининг рейтингини ошириш, уларни дунёдаги энг яхши 1000 та университетлар рўйхатига киритиш;

    Ахборот соҳасида:

    — Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий манфаатларини мунтазам равишда илгари суриш учун ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида миллий рақамли дипломатияни ривожлантириш ва кенг тарғибот ишларини олиб бориш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини ва ижобий имижини мустаҳкамлаш;

    Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини илгари суришнинг асосий механизмлари қуйидагилардир:

    Ижтимоий-сиёсий соҳада:

    — инсон ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро конвенсиялар ва декларацияларга қўшилиш ва ратификация қилиш, халқаро ҳуқукий ҳужжатлар доирасида қабул қилинган мажбуриятларни бажариш, халқаро меъёрлар ва стандартларга риоя қилиш;

    — Ўзбекистон номзодларини халқаро ташкилотлар органлари ва тузилмаларига, шу жумладан раҳбарлик лавозимларига кўрсатиш ва илгари суриш;

    — хорижий жамоатчилик, бизнес, илмий-академик, эксперт ва медиа доиралар билан муносабат ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

    — Ўзбекистоннинг чет элдаги «дўстлар доираси»ни кенгайтириш, жумладан, парламентдаги дўстлик гуруҳлари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамиятлари фаолияти, Ўзбекистон шаҳарларининг хорижий шаҳарлар билан дўстона алоқаларини ривожлантириш ва республика вилоятларининг хорижий мамлакатлар ҳудудлари билан халқаро ҳамкорлик алоқалари орқали;

    — чет элда яшаётган ватандошларимизни Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш фаолиятига жадал равишда жалб этиш;

    Иқтисодий ва экологик соҳаларда:

    — ички ва ташки давлат қарзини паст даражада сақлаш;

    — юқори технологияли саноат ва қишлоқ хўжалигига эга бўлган илғор мамлакатлар қаторига қўшилиш;

    — мамлакатнинг «яшил иқтисодиётга» ўтишини жадаллаштириш, қайта тикланадиган ва бошқа муқобил энергия манбаларини, экологик тоза, чиқиндисиз технологиялар ва инновацион ечимларни жорий этиш;

    — Ўзбекистон миллий брендини, шунингдек Республиканинг алоҳида шаҳарлари ва вилоятларини, шу жумладан «зиёрат-туризм» брендини яратиш ва фаол тарғиб қилиш;

    — Ўзбекистон Республикасининг ижобий имижини тарғиб қилиш соҳасида илмий тадқиқотлар учун грантлар ажратиш;

    Маданий-гуманитар соҳада:

    — Ўзбекистон халқ санъати марказлари ва объектларини туристик йўналишларга киритиш;

    — халқаро илмий алоқаларни фаол ривожлантириш, шу жумладан қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, Ўзбекистон олимлари ва мутахассисларининг халқаро конференциялар, симпозиумларда маърузачилар сифатида иштирокини кенгайтириш;

    — Ўзбекистоннинг университетлари ва илмий-тадқиқот институтлари қошида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар ташкил этиш;

    — миллий ва хорижий ижтимоий-сиёсий, эксперт, илмий ва ишбилармон доиралар иштирокида тематик ва ихтисослашган платформалар, форумлар, илмий клублар (етакчи университетлар билан) ташкил этиш;

    — «Имижелогия«, «Жамоатчиликка йўналтирилган дипломатия«, «Мамлакат бренди« каби ихтисослаштирилган дастурлар ва фанларни ишлаб чиқиш ва уларни ходимларнинг малакасини ошириш курслари ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларига жорий этиш;

    Ахборот соҳасида:

    — дунёнинг етакчи телевидение, радио ва интернет оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва улар билан халқаро майдонда ўзбек миллий брендлари ва Ўзбекистоннинг ижобий халқаро имижини илгари сурувчи қўшма медиа-маҳсулотлар, реклама роликлари, ҳужжатли фильмлар ва бадиий фильмларни тайёрлаш масаласини ишлаб чиқиш;

    — туризмни ёритувчи хорижий сайёҳлик операторлари, журналистлар ва блогерлар учун мамлакат бўйлаб мунтазам равишда реклама ва ахборот-турларини ташкил этиш;

    — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлатнинг имиж сиёсатини самарали амалга ошириш бўйича амалий чораларни кўради ва чет элларда мамлакатнинг ижобий имижини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларига бош бўлади.

    Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги белгиланган вазифаларни амалга оширади.

    Концепция ва Йўл харитасининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан амалга оширилади.

    01.12.2019, 13:16   Изоҳ (0)   10726
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги коралл калцийнинг онкологик касалликларни ҳам даволаши ҳақидаги маълумотларни инкор этди

    01.12.2019, 12:36

    Россиялик вазир Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИга қўшилишини айтди

    01.12.2019, 11:14

    «Неча минут бергансиз, Танзила опа?». Сенат 24-ялпи мажлисининг энг қизиқ вазияти

    01.12.2019, 10:34

    Тошкентда эгасиз реклама конструксиялари демонтаж қилинади

    01.12.2019, 10:13

    «Раис сени ҳурмат қиларкан». Танзила Норбоева блогернинг кесатиғига Сенат ялпи мажлиси давомида изоҳ берди

    01.12.2019, 09:32

    «Оила» марказининг сўровида қатнашган талаба йигитларнинг 30 фоизи хотини хиёнат қилса, кечиришини билдирди

    01.12.2019, 09:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.