• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга нисбатан муносабати билан белгиланади

    Дунёда давлат ва жамиятнинг нуфузи, онг-у тафаккури, маданий даражасини кўрсатадиган мезонлар кўп. Лекин ҳар қайси миллат ва халқнинг маънавий камолотини унинг хотин-қизларга бўлган муносабати, ҳурмат-эҳтироми билан ўлчаш, баҳолаш ва белгилаш мумкин. Шу нуқтаи назардан, аёлларни улуғлаб, ардоқлаб, бошига кўтариб яшайдиган халқ ўзининг юксак маданияти ва олижаноб қадриятларини амалда намоён қиладиган миллат сифатида ҳурматга лойиқдир.

    Нигора Турдиева, «Оила» илмий-амалий маркази Иштихон туман бўлими раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод: Муқаддас туйғулар тимсоли

    «Жаннат оналарнинг оёғи остидадир» деган ҳикматли сўзлар ҳам бежизга янграмаган. Зеро меҳрибон, муқаддас она сиймоси олдида барчамиз бош эгиб, таъзим қиламиз. Аёл — ана шундай улуғ зот, муқаддас сиймо.

    Шу боис ҳам Ўзбекистонда аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш борасида ҳамма чоралар кўрилган, шароитлар яратилган. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ҳамда имкониятларини рўёбга чиқариши учун муносиб шарт-шароит яратиш, уларнинг қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишига эришиш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

    Насиба Абраева, Чироқчи тумани халқ таълими бўлими мудири, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод: Аёллар ҳар соҳада илғор

    Бугун хотин-қизларимизнинг қадами тегмаган жой, улар эгалламаган соҳа қолмади ҳисоб. Улар ўқитувчилик, хусусий тадбиркорлик, фермерлик, ҳарбийлик, умуман, ижтимоий соҳадан тортиб, иқтисодиёту саноатгача — давлат ва жамият қурилиши соҳасида ҳам фаоллик кўрсатяпти. Қанчадан қанча соҳа ва тармоқларда раҳбарлик лавозимларини эгаллаётган хотин-қизлар сони ҳам мунтазам равишда ортиб боряпти.

    Ўнлаб опа-сингилларимиз «Ўзбекистон Қаҳрамони‘, «Ўзбекистон фан арбоби», «Ўзбекистон халқ ўқитувчиси», «Ўзбекистон халқ шоири», «Ўзбекистон халқ артисти» сингари давлатимизнинг юксак фахрий унвонларига, орден ва медалларига сазовор бўлган. Уларнинг орасида 500 нафардан зиёд фан доктори ва академиклар, минглаб фан номзодлари ўз билими ҳамда истеъдоди билан Ватанимиз равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилиб келяпти.

    Гулчеҳра Турлибекова, Арнасой тумани 5-мактаб директори: Оила институти мустаҳкамланди

    Дарҳақиқат, юртимиз мустақилликка эришганидан сўнг аёллар учун нимаики зарур бўлса, барчасини муҳайё қилишга, нозик елкасидаги оғир юклардан халос этишга, умуман, барча ислоҳотларнинг марказида аёллар ва болалар туриши, уларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатишни таъминлашга катта эътибор қаратилди.

    Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кейинги уч йил ичида хотин-қизларга қаратилаётган улкан эътибор, кўрсатилаётган эҳтиром ва ғамхўрликлар жамиятимизда аёлларнинг мавқейини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 февралда қабул қилинган «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони бу борада улкан ўзгаришларга пойдевор бўлган катта воқелик бўлди.

    Нодира Джанибекова, Сирдарё вилояти қирғиз миллий маданият маркази раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод: Касбга тайёрлаш ва ишга жойлаштириш масаласи

    Ўзбекистон — истеъдодлар юрти. Бешикдан қабргача илм изла, деган ҳикматга асосланиб улғаядиган ёшларимиз орасида ҳар соҳада юқори натижаларга эришаётган қизлар ҳам жуда кўп.Ана шундай ёш қизларимизни рағбатлантириш, юксак ютуқлар сари рағбатлантиришда Зулфия номидаги Давлат мукофоти катта ўрин тутади. Яхши биласиз, илгари ушбу мукофотни қўлга киритиш учун ёш чегараси анча кичик, ғолиблар сони ҳам чекланган эди.

    Диққатга молик жиҳати, эндиликда мазкур мукофот таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафар талабгорларга бериладиган бўлди. Бу ҳам ўз соҳаси ва йўналишида улкан ютуқларга эришаётган қизларимизга катта имконият яратмоқда, иқтидорли қизларимиз сафини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

    Мавлудахон Адхамжонова, Андижон тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод: Гўдаклар ўлими кескин камайди

    Аёлларга яратилаётган шароит ва имкониятларни санаб адоғига етиш қийин. Аммо яна бир жиҳат борки, у ҳақда тўхатилиб ўтмаслик мумкин эмас. Бу — миллатимиз келажаги, наслимиз тозалигининг муҳим омил бўлган саломатлик билан боғлиқдир.Фақат соғлом онадан соғлом фарзанд туғилади, деймиз. Аслида ҳам тўғри гап. Боиси тўрт мучаси соғлом, ақл-заковатли, маърифатли оналаргина комил фарзандларни тарбиялашга қодир бўлади. Ана шу ҳақиқатни чуқур англаган ҳолда юртимизда хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук ёш авлодни вояга етказишга қаратилган, узоқни ўйлаб, пухта ишлаб чиқилиб, ҳаётга изчил жорий этилаётган чора-тадбирлар, тегишли дастурлар ўзининг ижобий самарасини беряпти.

    Ҳозирги пайтда барча ҳудудларимизда перинатал, скрининг, репродуктив саломатлик ва диагностика марказлари фаолият кўрсатмоқда. Туғруқ бўлимлари, кўп тармоқли поликлиникалар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари сони ортиб бормоқда. Ушбу тиббиёт масканларида аёллар ва қиз болалар йил давомида чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилиб, уларга доимий патронаж хизмати кўрсатилмоқда. Бу эса оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш учун замин яратаётир. Хотин-қизларда учрайдиган касалликларни барвақт аниқлаш ва даволаш ишлари самарали ташкил этилаётгани туфайли аёллар ўртасида касалликлар қарийб 2 баробар, оналар ўлими 3 баробар, гўдаклар ўлими эса салкам 4 баробар камайгани бунинг яққол далилидир.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    27.11.2019, 12:00   Изоҳ (0)   21564
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тайёр «Huvaydo» турар жой мажмуаси учун сифат — муҳим жиҳат!

    27.11.2019, 09:00

    Эксклюзив таклиф: Ҳеч қандай имтиҳонларсиз грант асосида ўқиш, ойлик стипендия ва бепул турар жой!

    26.11.2019, 18:00

    ЎзХДП: 3 ёшга тўлмаган боласи бор оналарнинг дардини ким тушунади?

    26.11.2019, 15:00

    Аёл ва эркаклар муаммоси — энди муаммо эмас

    26.11.2019, 12:00

    Dream City компанияси Tashkent City’да янги Boulevard бизнес марказини тақдим этади

    26.11.2019, 09:00

    Huawei компаниясининг Global Connectivity Index (GCI) ҳисоботига кўра интеллектуал алоқа имкониятлари ЯИМ ўсишига янгича баҳо беришга ундамоқда

    25.11.2019, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия портида 2,4 тонна кокаин аниқланди

    Дунё | 29 июн, 20:35

    Танзанияда автобуслар ёниб кетиши сабаб 38 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:40

    “Реал” раҳбарияти Винисуснинг ғалати ҳаракатлари юзасидан изоҳ сўради

    Спорт | 29 июн, 19:30

    Telegram’да фактларни текшириш функцияси пайдо бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:15

    “Келаси ой учун 20 млн сўм бериб тур дейди”. Шерзод Кудбиев ўз ходимлари олдиндан солиқ ундираётганини қоралади

    Иқтисодиёт | 29 июн, 18:35

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    Дунё | 29 июн, 18:10

    Эрон: Исроилнинг қамоқхонага ҳужумида 71 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 29 июн, 17:30

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.