Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Вазирлар Маҳкамасининг 25 ноябрдаги қарори билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлов муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Низомга кўра, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи, ягона ер солиғини тўлаш муддати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан молиявий ҳолати солиқ қарздорлигини белгиланган муддатда тўлашга имкон бермайдиган юридик шахслар учун узайтирилади.

Бунда қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлиши керак:

  • агар солиқлар, пенялар ва жарималар бўйича қарздорликнинг бир марталик тўлови солиқ тўловчини банкротликка олиб келса;
  • солиқ тўловчининг ишлаб чиқариш ва (ёки) товарлар ва хизматлар реализацияси мавсумий хусусиятга эга бўлса;
  • солиқ тўловчига табиий офат, технологик фалокат ёки енгиб бўлмайдиган кучларнинг бошқа ҳолатлари натижасида зарар етказилган тақдирда.
Солиқ тўлашнинг муддати 1 ойдан 24 ойгача узайтирилиши қуйидагиларга нисбатан қўлланилиши мумкин:
  • солиқ қарздорлигининг бутун суммасига ёки унинг бир қисмига ёки келгусида юзага келадиган солиқ қарздорлигига;
  • мазкур низомда назарда тутилган бир солиқ ёки солиқларнинг бир неча турига.
Солиқларни тўлаш муддатини узайтириш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг тегишли қарорлари асосида амалга оширилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар