Тошкент вилоятидаги 43-сонли манзил колониясида жазо ўтаётган Б.Р. исмли маҳкум бошқа бир маҳкумнинг ишончига кириб, уни алдагани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Б.Р. бошқа маҳкумнинг ишончига кириб, уни колониядан чиқариб юбориш учун адвокатга пора тариқасида пул бериш билан алдаб, 2000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан Б.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28 (Жиноят иштирокчиларининг турлари), 211-моддалари (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)