Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги 28-умумтаълим мактабининг директори йиғилишларни соат 17:00 дан кейин ўтказаётгани ҳақидаги хабар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими изоҳ берди.
28-умумтаълим мактаби 964 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, 1135 нафар ўқувчи таҳсил олади. Дарслар 2 навбатда ташкил этилган ва 64 нафар педагог ишлайди.
«Таълим тўғрисида»ги қонун ва Давлат таълим стандартларига кўра, вақтига мувофиқ мактабда дарс соатлари белгиланган. Мактабда таълим сифати, самарадорлиги ҳамда иш режасидаги масалаларни педагог жамоа билан муҳокама қилиш талаб этилади ва бу ишлар дарслардан сўнг олиб борилади. Агар шу каби йиғилишлар олдинроқ ўтказилиб, ўқитувчилар жалб қилинса, белгиланган дарс соатларини ўтишнинг имкони бўлмайди.
«Дарвоқе, оилавий шароити тушунтирилиб, жавоб сўраганлар кенгашда иштирок этишдан озод этилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)