Ўзбекистон «Тинчлик учун» республика хайрия акцияси доирасида йиғилган гуманитар ёрдамни Афғонистонга жўнатди. Юкларни Мозори-Шариф шаҳрига етказиб беришда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда компания томонидан хабар берилди.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Маълум қилинишича, мазкур хайрия акцияси Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан Афғонистонда яшовчи ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 1 сентябридан 1 октябрига қадар бўлган муддатда амалга оширилган.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Ундан келиб тушган барча маблағлар ёшлар учун зарур бўлган бадиий адабиёт, ўқув-қуроллар, кийим-кечак ва спорт анжомларини харид қилиш учун сарфланади. Буларнинг барчаси Афғонистондаги ота-она қарамоғисиз қолган, оғир шароитларда яшаётган этник ўзбеклар ва афғон ёшларининг муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Юклар «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан қўшни давлатга поезд ва юк машиналарида етказиб берилган.