Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Татаристон президенти Рустам Минниханов ноябрь охирида ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда «Regnum».

Фото: Россия президенти матбуот хизмати

Фото: Россия президенти матбуот хизмати

Қайд этилишича, ташриф доирасида Ўзбекистон ҳукуматида, шунингдек, бир қатор вазирлик ва идораларда учрашувлар бўлиб ўтади. Шунингдек, икки республика ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон ва Татаристон ҳамкорлигини асословчи бир неча ҳужжатлар бор. Тошкентда 1992 йилдан буён Татаристон ваколатхонаси фаолият юритиб келмоқда.

Ўтган йил давомида Татаристон ва Ўзбекистон орасида товар айирбошлаш 57 фоизга ошиб 146 миллион долларини ташкил қилди. Татаристоннинг етакчи корхоналари КамАЗ, ТАИФ, КМПО, Позис, шунингдек, ПАО Татнефть корхонали билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Қозондаги Ўзбекистон бош консули Фариддин Насриев Ўзбекистон Татаристон билан савдо ҳажмини ошириш ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ниятида эканини билдирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?