Уэльснинг Пенарт шаҳрида 264 минг доллар баҳоланган Porsche 911 GT2 автомобилининг бўлажак эгаси синов чоғи машинада авария содир қилди. Бу ҳақда Метро хабар бермоқда.
Суперкар автосалондан бир километр ошиқроқ масофада 5 та автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Мижознинг ишонтиришича, Porsche тормози ишламай қолган. ЙТҲда автомобиль олди қаноти ва ғилдираклари жиддий шикастланган.
Жанубий Уэльс полицияси вакилига кўра, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.
Маълумот учун, Porsche 911 GT2 соатига 340 километр тезликка чиқиши мумкин. Дунёда атиги 1000 та шундай моделдаги автомобиль бор.
Изоҳ (0)