UzAuto Motors компанияси автомобиллари учун янги ранглар қўллай бошлади. Компания матбуот хизматининг хабар беришича, янги ранглар автомобилларнинг барча моделларига жорий қилинган бўлиб, уларга шартнома тузиш ҳозирдан бошланган.
Моделлар қаторига янги GYM (ёрқин кулранг) ва GUM (тўқ рангли фируза) ранглари киритилди. Янги ранглар аввал ишлаб чиқарилган GJT (яшил) ҳамда GQM (тўқ кўк) рангларнинг ўрнига жорий қилинмоқда.
Қайд этилишича, янги ранглар мижозларнинг буюртмаси асосида ишлаб чиқарилади ва 2019 йил охирида етказиб берила бошланади.
Аввалроқ 2019 йилнинг июль ойида ўтказилган пресс-тур доирасида автомобилларга янги ранглар жорий қилиниши хабар берилганди.
Изоҳ (0)