Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар қарз ажратади. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Жорий йил июлида Ўзбекистон ҳамда банк ўртасида ярим миллиард АҚШ доллари миқдоридаги қарз битими имзоланган. Қарзни сўндириш муддати 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда 30 йил.
Ажратиладиган қарз Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ХТТБ томонидан ажратиладиган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ҳисобланади. Марказий банк, Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Молия вазирликлари лойиҳани амалга ошириш агентлари ҳисобланади.
Қарзни сўндириш, фоизлар, комиссиялар ва бошқа тўловлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Изоҳ (0)